Quran with Uzbek translation - Surah Al-Baqarah ayat 104 - البَقَرَة - Page - Juz 1
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقُولُواْ رَٰعِنَا وَقُولُواْ ٱنظُرۡنَا وَٱسۡمَعُواْۗ وَلِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٞ ﴾
[البَقَرَة: 104]
﴿ياأيها الذين آمنوا لا تقولوا راعنا وقولوا انظرنا واسمعوا وللكافرين عذاب أليم﴾ [البَقَرَة: 104]
Alauddin Mansour Эй мўминлар, «Роъино» деманг. «Унзурно» денглар. Ва (Аллоҳнинг амр-наҳий-фармон-таъқиқларига) қулоқ солинг! Кофирлар учун аламли азоб бор |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Эй иймон келтирганлар! «Роъина» деманглар, «унзурна» денглар ва тингланглар. Ва кофирларга аламли азоб бўлур. (Cаҳобаи киромлар ўрганиши лозим бўлган нарсаларни сабоқ олсалар, Пайғамбаримиз алайҳиссалату вассаламга, «Роъина», яъни, кузатиб туринг, тушуниб, ўзлаштириб олайлик, дейишар экан. Аммо пасткаш яҳудийлар мусулмонларни таҳқирлаш учун шу ҳолатдан ҳам фойдаланишибди. Ўзларининг иброний тилларида худди «роъина» каби талаффуз этиладиган, лекин сўкиш, масхара маъносида ишлатиладиган сўзни Расули акрам c. а. в. ҳузурларига келганда айтадиган бўлишибди) |