Quran with Uzbek translation - Surah Al-Baqarah ayat 227 - البَقَرَة - Page - Juz 2
﴿وَإِنۡ عَزَمُواْ ٱلطَّلَٰقَ فَإِنَّ ٱللَّهَ سَمِيعٌ عَلِيمٞ ﴾
[البَقَرَة: 227]
﴿وإن عزموا الطلاق فإن الله سميع عليم﴾ [البَقَرَة: 227]
Alauddin Mansour Ва агар талоқ қилишни қасд қилган бўлсалар, бас, албатта Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ва агар талоқни қасд қилсалар, бас, албатта, Аллоҳ эшитувчи, билувчи зотдир. (Ийлаа–эр кишининг ўз хотинига яқинлик қилмасликка қасам ичишидир. Жоҳилият даврида одамлар хотинидан аччиғи чиқса ёки уни жазоламоқчи бўлса, ийлаа қилиб, унга жинсий яқинлик қилмасликка қасам ичиб қўяр экан. Шу билан бир-икки йил ёки ундан ҳам кўпроқ бепарво юраверар экан. Аёл бечора азобда қолар экан. Ийлаанинг узоқ вақти айнан тўрт ой бўлишининг ҳикмати шуки, аёл киши эрсиз шу муддатга сабр қила олади. Бундан ўтиб кетса, чидай олмаслик эҳтимоли бор) |