Quran with Uzbek translation - Surah Al-Furqan ayat 45 - الفُرقَان - Page - Juz 19
﴿أَلَمۡ تَرَ إِلَىٰ رَبِّكَ كَيۡفَ مَدَّ ٱلظِّلَّ وَلَوۡ شَآءَ لَجَعَلَهُۥ سَاكِنٗا ثُمَّ جَعَلۡنَا ٱلشَّمۡسَ عَلَيۡهِ دَلِيلٗا ﴾
[الفُرقَان: 45]
﴿ألم تر إلى ربك كيف مد الظل ولو شاء لجعله ساكنا ثم﴾ [الفُرقَان: 45]
Alauddin Mansour Парвардигорингизнинг (қудратини) — сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингизми?! Агар хоҳласа уни сокин — жилмас қилиб қўйган бўлур эди. Сўнгра қуёшни унга (яъни, соянинг борлигига) далил қилдик |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Роббингнинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингми? Агар хоҳласа, уни жилмас қиларди. Сўнгра қуёшни Биз унга далил қилдик. (Ҳа, агар Аллоҳ хоҳласа, сояни жилмас қилиб, бир хилда, яъни, узаймай ҳам, қисқармай ҳам турадиган қилиб қўяр эди. Мисол учун ерни айланмайдиган қилиб қўйса, соя жилмай тураверар эди, биз эътибор бермайдиган соянинг ёйилиши ҳодисаси ортида Аллоҳнинг улкан қудрати турибди) |