Quran with Uzbek translation - Surah An-Naml ayat 91 - النَّمل - Page - Juz 20
﴿إِنَّمَآ أُمِرۡتُ أَنۡ أَعۡبُدَ رَبَّ هَٰذِهِ ٱلۡبَلۡدَةِ ٱلَّذِي حَرَّمَهَا وَلَهُۥ كُلُّ شَيۡءٖۖ وَأُمِرۡتُ أَنۡ أَكُونَ مِنَ ٱلۡمُسۡلِمِينَ ﴾
[النَّمل: 91]
﴿إنما أمرت أن أعبد رب هذه البلدة الذي حرمها وله كل شيء﴾ [النَّمل: 91]
Alauddin Mansour (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, уларга айтинг): «Мен фақат мана шу шаҳарнинг (яъни, Маккаи Мукарраманинг) Парвардигоригагина ибодат қилишга буюрилгандирман. У (бу шаҳарни) ҳаром қилган Зотдир (яъни, бу шаҳарда қон тўқилиши, бирон кишига зулм қилиниши, ов овланиши ва ҳатто ўт юлиниши ҳам ҳаром қилингандир). Барча нарса Уникидир. Мен мусулмонлардан бўлишга буюрилгандирман |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Мен ушбу шаҳарнинг Робби, уни ҳаром қилган зотга ибодат қилишга амр этилдим, холос. Ҳамма нарса Уникидир. Ва мусулмонлардан бўлишга амр этилдим |