Quran with Uzbek translation - Surah al-‘Imran ayat 91 - آل عِمران - Page - Juz 3
﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ وَمَاتُواْ وَهُمۡ كُفَّارٞ فَلَن يُقۡبَلَ مِنۡ أَحَدِهِم مِّلۡءُ ٱلۡأَرۡضِ ذَهَبٗا وَلَوِ ٱفۡتَدَىٰ بِهِۦٓۗ أُوْلَٰٓئِكَ لَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ وَمَا لَهُم مِّن نَّٰصِرِينَ ﴾
[آل عِمران: 91]
﴿إن الذين كفروا وماتوا وهم كفار فلن يقبل من أحدهم ملء الأرض﴾ [آل عِمران: 91]
Alauddin Mansour Албатта кофир бўлган ва кофир ҳолда ўлган кимсалар, агар улардан биронтаси Ер юзи тўла олтинни тўлов қилиб берса ҳам ҳаргиз қабул қилинмас. Ундай кимсалар учун аламли азоб бордир. Ва улар учун ҳеч қандай ёрдамчи бўлмас |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларнинг бирортасидан, агар ер юзи тўла олтин фидо қилса ҳам, асло қабул қилинмас. Ана ўшаларга аламли азоб бор. Ва уларга ёрдамчилар йўқ. (Имоми Бухорий, Муслим ва Аҳмадлар Пайғамбар алайҳиссаломдан қуйидаги ҳадиси шарифларни ривоят қилганлар: «Қиёмат куни дўзах аҳлларидан бирига: «Агарчи ер юзи тўла нарсанг бўлганда, ўзингни қутқазишга фидо қилармидинг?» дейилади. У, ҳа, дейди. Шунда Аллоҳ таоло унга: «Мен сендан ундан кўра озроқ нарса сўраган эдим. Отанг Одамнинг зоҳиридалигингда Менга ҳеч нарсани ширк келтирмаслигингга аҳд олган эдим. Сен бўлсанг, ширк келтирдинг», дейди». Вақти ўтгандан кейин, ҳар қанча сарфланган молдан фойда йўқ. Ундай сарфлашга ҳожат ҳам йўқ. Яхшиси, молни Аллоҳ таоло рози бўладиган йўлда сарфлаш керак) |