Quran with Uzbek translation - Surah Ar-Rum ayat 38 - الرُّوم - Page - Juz 21
﴿فَـَٔاتِ ذَا ٱلۡقُرۡبَىٰ حَقَّهُۥ وَٱلۡمِسۡكِينَ وَٱبۡنَ ٱلسَّبِيلِۚ ذَٰلِكَ خَيۡرٞ لِّلَّذِينَ يُرِيدُونَ وَجۡهَ ٱللَّهِۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ ﴾
[الرُّوم: 38]
﴿فآت ذا القربى حقه والمسكين وابن السبيل ذلك خير للذين يريدون وجه﴾ [الرُّوم: 38]
Alauddin Mansour Бас, қариндош-уруғга, мискин ва мусофирга (хайру-эҳсон қилиш билан ҳақларини ато этинг! Аллоҳ Юзини истайдиган кишилар учун мана шу энг яхши (ишдир). Ана ўшалар нажот топгувчидирлар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Бас, қариндошга, мискинга ва йўл ўғлига ҳаққини бер. Ана шу Аллоҳнинг юзини ирода қилганлар учун хайрлидир. Ва ана ўшалар нажот топгувчилардир. (Ризқ бериш Аллоҳ таолонинг қўлида бўлгач, ризқнинг камайиб қолишидан қўрқмай, қариндош-уруғларга, мискинлар ва сафари туфайли муҳтожликка тушиб, йўлда қолганларга ҳақларини бер. Хайр-садақа қил. Сенинг қўлингдаги ризқи рўзда уларнинг ҳам ҳақлари борлигини унутма) |