Quran with Uzbek translation - Surah Az-Zumar ayat 36 - الزُّمَر - Page - Juz 24
﴿أَلَيۡسَ ٱللَّهُ بِكَافٍ عَبۡدَهُۥۖ وَيُخَوِّفُونَكَ بِٱلَّذِينَ مِن دُونِهِۦۚ وَمَن يُضۡلِلِ ٱللَّهُ فَمَا لَهُۥ مِنۡ هَادٖ ﴾
[الزُّمَر: 36]
﴿أليس الله بكاف عبده ويخوفونك بالذين من دونه ومن يضلل الله فما﴾ [الزُّمَر: 36]
Alauddin Mansour Аллоҳ Ўз бандасига (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга, у кишини барча бало-қазодан асраш учун) етарли эмасми?! (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улар сизни (Аллоҳдан) ўзга бутлари билан қўрқитурлар. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирон ҳидоят қилгувчи бўлмас |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Аллоҳ Ўз бандасига етарли эмасми?! Улар сени ундан бошқалар билан қўрқитадилар. Кимни Аллоҳ залолатга кеткизса, бас, унинг учун ҳеч бир ҳидоят қилгувчи йўқ. (Пайғамбаримиз (с. а. в.) мушрикларни Аллоҳ таолонинг тавҳидига чақириб, уларнинг турли сохта худоларини айблаганларида, улар: «Муҳаммад худоларимизни сўкишдан тўхтамаса, унга, албатта, ёмонлик етади», деб у зотни (с. а. в.) қўрқитмоқчи бўлганлар. Ушбу оят шу муносабат ила тушган экан. Гарчи хос сабаб билан нозил бўлса ҳам, маъноси умумийдир |