Quran with Uzbek translation - Surah Az-Zumar ayat 67 - الزُّمَر - Page - Juz 24
﴿وَمَا قَدَرُواْ ٱللَّهَ حَقَّ قَدۡرِهِۦ وَٱلۡأَرۡضُ جَمِيعٗا قَبۡضَتُهُۥ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَٱلسَّمَٰوَٰتُ مَطۡوِيَّٰتُۢ بِيَمِينِهِۦۚ سُبۡحَٰنَهُۥ وَتَعَٰلَىٰ عَمَّا يُشۡرِكُونَ ﴾
[الزُّمَر: 67]
﴿وما قدروا الله حق قدره والأرض جميعا قبضته يوم القيامة والسموات مطويات﴾ [الزُّمَر: 67]
Alauddin Mansour Улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар! Бутун Ер Қиёмат Кунида Унинг қабзаси — чангали(дадир). Осмонлар эса Унинг қўлига йиғилгандир. У зот уларнинг ширкларидан пок ва юксакдир |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Улар Аллоҳнинг қадрини тўғри тақдирламадилар. Ҳолбуки, ер борлигича Унинг сиқимидадир. Осмонлар эса, Унинг қудрат қўлига йиғилгандир. У зот улар ширк келтираётган нарсалардан пок ва юксакдир. (Бу дунёда Аллоҳга ширк келтирганлар Аллоҳ таолонинг қандай зот эканини тўғри тақдир қилмадилар. Улар Аллоҳ таолонинг ёлғиз Ўзига ибодат қилмаётганлари, Унга ширк келтираётганлари шунга далолатдир. Аллоҳнинг ваҳдониятини ҳам, Аллоҳнинг улуғлигини ҳам идрок қилмадилар. Улар Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодирлигини англамадилар. Агар шу маъноларни идрок қилганларида унга ширк келтирмас эдилар) |