Quran with Uzbek translation - Surah An-Nisa’ ayat 97 - النِّسَاء - Page - Juz 5
﴿إِنَّ ٱلَّذِينَ تَوَفَّىٰهُمُ ٱلۡمَلَٰٓئِكَةُ ظَالِمِيٓ أَنفُسِهِمۡ قَالُواْ فِيمَ كُنتُمۡۖ قَالُواْ كُنَّا مُسۡتَضۡعَفِينَ فِي ٱلۡأَرۡضِۚ قَالُوٓاْ أَلَمۡ تَكُنۡ أَرۡضُ ٱللَّهِ وَٰسِعَةٗ فَتُهَاجِرُواْ فِيهَاۚ فَأُوْلَٰٓئِكَ مَأۡوَىٰهُمۡ جَهَنَّمُۖ وَسَآءَتۡ مَصِيرًا ﴾
[النِّسَاء: 97]
﴿إن الذين توفاهم الملائكة ظالمي أنفسهم قالوا فيم كنتم قالوا كنا مستضعفين﴾ [النِّسَاء: 97]
Alauddin Mansour Албатта, (мусулмонлар билан бирга ҳижрат қилмасдан кофирлар қўл остида яшашга рози бўлиш билан) ўз жонларига жабр қилган кимсаларнинг жонларини олиш чоғида фаришталар уларга: «Қандай ҳолда яшадингиз?», деганларида: «Биз бу Ерда чорасиз бечоралар эдик», дедилар. (Шунда фаришталар): «Ҳижрат қилсанглар Аллоҳнинг Ери кенг эди-ку?! (Нега дину иймонларингиз йўлида бу юртдан ҳижрат қилмадинглар?)», дейишди. Бундайларнинг жонлари жаҳаннамдир. Қандай ёмон жойдир у |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганларга фаришталар: «Нима қилаётган эдинглар?» дерлар. Улар: «Ер юзида бечора эдик», дерлар. Алар: «Аллоҳнинг ери кенг эди-ку, ҳижрат қилсангиз бўлмасмиди?!» дерлар. Ана ўшаларнинг жойи жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон жой! («Ўзига зулм қилувчи ҳолида жони олинаётганлар», деб васф қилинган кишилар маълум бир тоифадир. Улар ўзларини бўлмаса-да, молу мулкларини асраб қолиш учун, ҳижратнинг қийинчиликларидан қочиб, кофирлар ичида қолиб кетган кишилардир. Уларни Аллоҳ таоло «ўзига зулм қилувчилар» деб сифатламоқда) |