Quran with Uzbek translation - Surah Fussilat ayat 43 - فُصِّلَت - Page - Juz 24
﴿مَّا يُقَالُ لَكَ إِلَّا مَا قَدۡ قِيلَ لِلرُّسُلِ مِن قَبۡلِكَۚ إِنَّ رَبَّكَ لَذُو مَغۡفِرَةٖ وَذُو عِقَابٍ أَلِيمٖ ﴾
[فُصِّلَت: 43]
﴿ما يقال لك إلا ما قد قيل للرسل من قبلك إن ربك﴾ [فُصِّلَت: 43]
Alauddin Mansour (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сизга ҳам (кофирлар томонидан) фақат сиздан аввалги пайғамбарларга (кофирлар томонидан) айтилган сўзларгина айтилур (яъни, агар мушриклар сизга озор-азиятлар етказаётган бўлсалар, сиз бунга сабр қилинг, чунки аввалги пайғамбарларга ҳам кофирлар томонидан худди шунга ўхшаган озор-азиятлар етгандир). Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз ҳам мағфират Соҳибидир, ҳам аламли азоб Соҳибидир |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Сенга айтилаётган нарсаки бор, батаҳқиқ, сендан олдинги Пайғамбарларга ҳам айтилгандир. Албатта, Роббинг мағфират эгасидир ва аламли азоб эгасидир |