Quran with Uzbek translation - Surah Al-Ahqaf ayat 11 - الأحقَاف - Page - Juz 26
﴿وَقَالَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لِلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَوۡ كَانَ خَيۡرٗا مَّا سَبَقُونَآ إِلَيۡهِۚ وَإِذۡ لَمۡ يَهۡتَدُواْ بِهِۦ فَسَيَقُولُونَ هَٰذَآ إِفۡكٞ قَدِيمٞ ﴾
[الأحقَاف: 11]
﴿وقال الذين كفروا للذين آمنوا لو كان خيرا ما سبقونا إليه وإذ﴾ [الأحقَاف: 11]
Alauddin Mansour Кофир бўлган кимсалар иймон келтирган зотлар ҳақида «Агар (бу Қуръон) яхши бўлганида, (анави ялангоёқлар) унга бизлардан илгари бормаган бўлур эдилар», дедилар. Улар ўзлари (Қуръон) билан ҳидоят топишмагач: «Бу эски уйдирмадир», дерлар |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Куфр келтирганлар иймон келтирганларга: «Агар у(Қуръон) яхшилик бўлганида, унга биздан аввал бормасдилар», дерлар. У(Қуръон)дан ҳидоят топишмагач, бу-қадимги уйдирмадир», дерлар. (Кибру ҳавога учган араб бойваччаларининг назарида камбағалларнинг Исломга кириши, Қуръонга ишониши камчилик, айб бўлиб кўринган. Улар ўзларича,»ялангаёқлар юрган йўл яхши бўлармиди?»демоқчилар. Лекин, айни чоқда, Ҳазрати Абу Бакр, Ҳазрати Усмон, Ҳадича онамизга ўхшаш бой, задогонлар ҳам биринчилардан бўлиб Исломга киришганини эътиборга олишмайди. Ислом бойни ҳам, камбағални ҳам, кучлини ҳам, заифни ҳам бир оила аъзоси қилиш учун Аллоҳ тамонидан юборилган дин) |