Quran with Uzbek translation - Surah AT-Tur ayat 38 - الطُّور - Page - Juz 27
﴿أَمۡ لَهُمۡ سُلَّمٞ يَسۡتَمِعُونَ فِيهِۖ فَلۡيَأۡتِ مُسۡتَمِعُهُم بِسُلۡطَٰنٖ مُّبِينٍ ﴾
[الطُّور: 38]
﴿أم لهم سلم يستمعون فيه فليأت مستمعهم بسلطان مبين﴾ [الطُّور: 38]
Alauddin Mansour Балки уларнинг (осмонга кўтарилиб, фаришталарнинг сўзларини) эшитиб оладиган нарвонлари бордир?! У ҳолда уларнинг эшитиб олгувчилари (ўзларининг ҳақиқатан Аллоҳнинг амридан хабардор бўлганига) бирон очиқ ҳужжат келтирсин-чи |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Балки уларнинг (хабар) эшитадиган нарвонлари бордир?! Ундоқ бўлса, эшитувчилари равшан ҳужжат келтирсинлар. (Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончига чиқарганлар. Хўш, нимага асосланиб бундай қилишган? Ёки уларнинг осмонга қўйган нарвонлари бор-у унга чиқиб, Муҳаммад Пайғамбар эмас, унга ваҳий юборилаётгани йўқ, деган хабарни эшитишдими? Агар ҳақиқатда эшитган бўлсалар, очиқ-ойдин далил кўрсатсинлар) |