Quran with Uzbek translation - Surah An-Nahl ayat 57 - النَّحل - Page - Juz 14
﴿وَيَجۡعَلُونَ لِلَّهِ ٱلۡبَنَٰتِ سُبۡحَٰنَهُۥ وَلَهُم مَّا يَشۡتَهُونَ ﴾
[النَّحل: 57]
﴿ويجعلون لله البنات سبحانه ولهم ما يشتهون﴾ [النَّحل: 57]
Alauddin Mansour Улар: («Фаришталар Аллоҳнинг қизлари», дейишиб), у «қизлар»ни Аллоҳники қилишади — У зот (бу бўҳтондан) покдир — ўзларининг кўнгиллари тусаган нарсани (яъни, ўғилларни) эса ўзлариники (қилиб олишди) |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Улар қизларни Аллоҳники қилишадир. У (бундан) покдир. Уларга эса, кўнгиллари тусагани (эмиш). (Аллоҳ «қизи бор» деган айбдан покдир. Чунки фарзандга муҳтож бўлиш нуқсондир. Аллоҳнинг ҳеч қандай нуқсони йўқдир. Мушрикларга кўнгиллари тусаган ўғил фарзандлар эмиш. Жоҳилият даврида қиз фарзанд ор-номус ҳисобланар эди. Шунинг учун мушриклардан ҳеч ким қиз фарзанд кўришни хоҳламас эди) |