Quran with Uzbek translation - Surah Al-A‘raf ayat 140 - الأعرَاف - Page - Juz 9
﴿قَالَ أَغَيۡرَ ٱللَّهِ أَبۡغِيكُمۡ إِلَٰهٗا وَهُوَ فَضَّلَكُمۡ عَلَى ٱلۡعَٰلَمِينَ ﴾
[الأعرَاف: 140]
﴿قال أغير الله أبغيكم إلها وهو فضلكم على العالمين﴾ [الأعرَاف: 140]
Alauddin Mansour (Яна) айтди: «Мен, сизларни бутун оламлардан афзал қилиб қўйган Аллоҳдан ўзгани (яъни, жонсиз бутни) сизларга худо қилиб бераманми?!» |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf У: «Сизларга Аллоҳдан ўзгани худо қилиб берайми?! Ҳолбуки, У сизларни оламлардан афзал қилган зот-ку!» деди. ( Аллоҳ таоло уларга Пайғамбар юбориб, илоҳий китоб нозил қилса, шариат бериб, ўз замонасидаги одамлардан афзал этиб қўйса-ю, улар ўз Пайғамбарларига, бизга ҳам анави қавмнинг худоларига ўхшаш худо қилиб бер, деб туришса. Бу ғоят даражада ношукрлик ва ўтакетган шаккоклик эди) |