×

Улардан: «Менга изн бер, мени фитнага солма», дейдигани ҳам бор. Ажабо, улар 9:49 Uzbek translation

Quran infoUzbekSurah At-Taubah ⮕ (9:49) ayat 49 in Uzbek

9:49 Surah At-Taubah ayat 49 in Uzbek (الأوزبكية)

Quran with Uzbek translation - Surah At-Taubah ayat 49 - التوبَة - Page - Juz 10

﴿وَمِنۡهُم مَّن يَقُولُ ٱئۡذَن لِّي وَلَا تَفۡتِنِّيٓۚ أَلَا فِي ٱلۡفِتۡنَةِ سَقَطُواْۗ وَإِنَّ جَهَنَّمَ لَمُحِيطَةُۢ بِٱلۡكَٰفِرِينَ ﴾
[التوبَة: 49]

Улардан: «Менга изн бер, мени фитнага солма», дейдигани ҳам бор. Ажабо, улар фитнага тушмадиларми? Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир

❮ Previous Next ❯

ترجمة: ومنهم من يقول ائذن لي ولا تفتني ألا في الفتنة سقطوا وإن, باللغة الأوزبكية

﴿ومنهم من يقول ائذن لي ولا تفتني ألا في الفتنة سقطوا وإن﴾ [التوبَة: 49]

Alauddin Mansour
Уларнинг орасида: «Менга (жангдан қолиш учун) изн бергин, мени фитнага солмагин», дейдиган кимсалар ҳам бордир. Огоҳ бўлингизким, улар (жангдан қолишлари сабабли) фитнанинг ўзига тушдилар. Шак-шубҳа йўқки, жаҳаннам кофирларии ўраб олгувчидир
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf
Улардан: «Менга изн бер, мени фитнага солма», дейдигани ҳам бор. Ажабо, улар фитнага тушмадиларми? Албатта, жаҳаннам кофирларни ўраб олгувчидир. (Ушбу ояти кариманинг сабаби нузули ҳақида Муҳаммад ибн Исҳоқ қуйидаги ривоятни келтирадилар: «Расулуллоҳ (с. а. в.) бир куни жангга ҳозирлик кўриб (Табук жангига) Жадд ибн Қайсга: «Эй Жадд, Бани Асфарга (яъни, румликларга) қарши курашга тайёрмисан?» дедилар. У бўлса: «Эй Аллоҳнинг Расули, менга изн бер, мени фитнага солма. Мен Бани Асфар (сариқлар)нинг хотинларини кўрсам, чидай олмайман, деб қўрқаман», деди. Шунда Расулуллоҳ (с. а. в.) ундан юз ўгирдилар ва: «Сенга изн бердим», дедилар
❮ Previous Next ❯

Verse in more languages

Transliteration Bangla Bosnian German English Persian French Hindi Indonesian Kazakh Dutch Russian Spanish Turkish Urdu Uzbek