Quran with Uzbek translation - Surah Ash-Shu‘ara’ ayat 213 - الشعراء - Page - Juz 19
﴿فَلَا تَدۡعُ مَعَ ٱللَّهِ إِلَٰهًا ءَاخَرَ فَتَكُونَ مِنَ ٱلۡمُعَذَّبِينَ ﴾
[الشعراء: 213]
﴿فلا تدع مع الله إلها آخر فتكون من المعذبين﴾ [الشعراء: 213]
Alauddin Mansour Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз Аллоҳ билан бирга бошқа бирон «илоҳ»га илтижо қилманг! Акс ҳолда азоблангувчи кимсалардан бўлиб қолурсиз |
Muhammad Sodik Muhammad Yusuf Аллоҳ билан бирга бошқа илоҳга илтижо қилма. Йўқса, азобланганлардан бўлурсан. (Пайғамбарнинг (с. а. в.) Аллоҳга ширк келтиришлари мутлақо мумкин эмас. Аммо бу оятда ширкнинг нақадар улкан гуноҳ эканлигини англатиш учун фаразан шу маъно келтирилган. Пайғамбардек (с. а. в.) зот ширк келтириб, азобдан қутула билмаса, бошқаларнинг ҳоли нима бўлишини билиб олиш қийин эмас |