اقْتَرَبَتِ السَّاعَةُ وَانشَقَّ الْقَمَرُ (1) Соат(қиёмат) яқинлашди ва ой бўлинди |
وَإِن يَرَوْا آيَةً يُعْرِضُوا وَيَقُولُوا سِحْرٌ مُّسْتَمِرٌّ (2) Агар бир оят(мўъжиза)ни кўрсалар, юз ўгирарлар ва: «Бу — ўткинчи сеҳр», дерлар |
وَكَذَّبُوا وَاتَّبَعُوا أَهْوَاءَهُمْ ۚ وَكُلُّ أَمْرٍ مُّسْتَقِرٌّ (3) Ва ёлғонга чиқардилар ҳамда ҳавойи нафсларига эргашдилар. Ҳолбуки, ҳар бир иш ўз ўрнини топувчидир |
وَلَقَدْ جَاءَهُم مِّنَ الْأَنبَاءِ مَا فِيهِ مُزْدَجَرٌ (4) Ва, дарҳақиқат, уларга ҳайиқтирадиган хабарлардан келган эди |
حِكْمَةٌ بَالِغَةٌ ۖ فَمَا تُغْنِ النُّذُرُ (5) Уларда етук ҳикмат (бор эди). Бироқ, огоҳлантирувчилар фойда бермади |
فَتَوَلَّ عَنْهُمْ ۘ يَوْمَ يَدْعُ الدَّاعِ إِلَىٰ شَيْءٍ نُّكُرٍ (6) Бас, Улардан юз ўгир! Чақирувчи мункар нарсага чақирган кунда |
خُشَّعًا أَبْصَارُهُمْ يَخْرُجُونَ مِنَ الْأَجْدَاثِ كَأَنَّهُمْ جَرَادٌ مُّنتَشِرٌ (7) Қабрлардан, кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолда, худди ёйилган чигирткага ўхшаб чиқиб келурлар |
مُّهْطِعِينَ إِلَى الدَّاعِ ۖ يَقُولُ الْكَافِرُونَ هَٰذَا يَوْمٌ عَسِرٌ (8) Чақирувчига қараб бўйинларини чўзиб, шошилиб борурлар. Кофирлар: «Бу қийин кун-ку», дерлар |
۞ كَذَّبَتْ قَبْلَهُمْ قَوْمُ نُوحٍ فَكَذَّبُوا عَبْدَنَا وَقَالُوا مَجْنُونٌ وَازْدُجِرَ (9) Булардан олдин Нуҳ қавми ҳам ёлғончи қилган эди. Бас, бандамизни ёлғончига чиқаришди ва, мажнун, дейишди ҳамда унга тўсиқлар қўйишди |
فَدَعَا رَبَّهُ أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانتَصِرْ (10) Ва Роббисига дуо қилиб: «Албатта, мен мағлуб бўлдим, ёрдам бер», деди |
فَفَتَحْنَا أَبْوَابَ السَّمَاءِ بِمَاءٍ مُّنْهَمِرٍ (11) Бас, осмон эшикларини шаррос сув билан очиб юбордик |
وَفَجَّرْنَا الْأَرْضَ عُيُونًا فَالْتَقَى الْمَاءُ عَلَىٰ أَمْرٍ قَدْ قُدِرَ (12) Ва ердан отилтириб булоқлар чиқардик. Бас, сувлар тақдир қилинган иш учун бирлашдилар |
وَحَمَلْنَاهُ عَلَىٰ ذَاتِ أَلْوَاحٍ وَدُسُرٍ (13) Ва у(Нуҳ)ни тахталари ва михлари бор нарса устига кўтардик |
تَجْرِي بِأَعْيُنِنَا جَزَاءً لِّمَن كَانَ كُفِرَ (14) У(Кема) инкор қилинган шахс(Нуҳ)га мукофот бўлиб, Бизнинг иноятимиз ила юрадир |
وَلَقَد تَّرَكْنَاهَا آيَةً فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ (15) Ва у(ҳодиса)ни белги қилиб қолдирдик. Қани, ибрат олувчи борми |
فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ (16) Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди |
وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ (17) Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми |
كَذَّبَتْ عَادٌ فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ (18) Од (Ҳудни) ёлғончига чиқарди. Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди |
إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحًا صَرْصَرًا فِي يَوْمِ نَحْسٍ مُّسْتَمِرٍّ (19) Биз давомли машъум кунда улар устига сорсор шамолини юбордик |
تَنزِعُ النَّاسَ كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ مُّنقَعِرٍ (20) У, одамларни, худди хурмо дарахтини томири билан қўпориб юборгандек, (ердан) узиб-учириб ташларди |
فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ (21) Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди |
وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ (22) Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми |
كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِالنُّذُرِ (23) Самуд огоҳлантирувчиларни ёлғонга чиқарди |
فَقَالُوا أَبَشَرًا مِّنَّا وَاحِدًا نَّتَّبِعُهُ إِنَّا إِذًا لَّفِي ضَلَالٍ وَسُعُرٍ (24) Улар: «Биз ўзимиздан бўлган бир одамга эргашамизми? Агар шундай бўлса, албатта, адашувда ва жинниликда бўламиз |
أَأُلْقِيَ الذِّكْرُ عَلَيْهِ مِن بَيْنِنَا بَلْ هُوَ كَذَّابٌ أَشِرٌ (25) Бизларнинг орамиздан унга зикр (ваҳий) туширилибдими?! Йўқ, у ёлғончи ва кеккайгандир», дедилар |
سَيَعْلَمُونَ غَدًا مَّنِ الْكَذَّابُ الْأَشِرُ (26) Эртага ким ёлғончи ва кеккайган эканини билурлар |
إِنَّا مُرْسِلُو النَّاقَةِ فِتْنَةً لَّهُمْ فَارْتَقِبْهُمْ وَاصْطَبِرْ (27) Биз уларни синаш учун туяни юборувчимиз. Уларни кузатиб тур ва сабр қил |
وَنَبِّئْهُمْ أَنَّ الْمَاءَ قِسْمَةٌ بَيْنَهُمْ ۖ كُلُّ شِرْبٍ مُّحْتَضَرٌ (28) Ва уларга, албатта, сув ораларида тақсимланганининг хабарини бер. Ҳар бир ичишга (ўз вақтида) ҳозир бўлинар |
فَنَادَوْا صَاحِبَهُمْ فَتَعَاطَىٰ فَعَقَرَ (29) Бас, улар ўз шерикларини чақирдилар. У (туяни) тутди ва сўйиб юборди |
فَكَيْفَ كَانَ عَذَابِي وَنُذُرِ (30) Бас, Менинг азобим ва огоҳлантиришим қандоқ бўлди |
إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ صَيْحَةً وَاحِدَةً فَكَانُوا كَهَشِيمِ الْمُحْتَظِرِ (31) Албатта, Биз уларга бир овоз юбордик. Ва улар қўра қурувчи (йиққан) қуруқ шох-шаббаларга ўхшаб қолдилар |
وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ (32) Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми |
كَذَّبَتْ قَوْمُ لُوطٍ بِالنُّذُرِ (33) Лут қавми огоҳлантирувчиларни ёлғончига чиқарди |
إِنَّا أَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ حَاصِبًا إِلَّا آلَ لُوطٍ ۖ نَّجَّيْنَاهُم بِسَحَرٍ (34) Албатта, Биз уларнинг устига (тош) бўрон юбордик. Фақат Лут хонадонига саҳар чоғи нажот бердик |
نِّعْمَةً مِّنْ عِندِنَا ۚ كَذَٰلِكَ نَجْزِي مَن شَكَرَ (35) Бу, Биз тарафимиздан неъмат бўлди. Кимки шукр қилса, худди шундай мукофотлармиз |
وَلَقَدْ أَنذَرَهُم بَطْشَتَنَا فَتَمَارَوْا بِالنُّذُرِ (36) Дарҳақиқат, у(Лут) уларни Бизнинг тутишимиздан огоҳлантирган эди. Бас, улар огоҳлантиришларга ишонмадилар |
وَلَقَدْ رَاوَدُوهُ عَن ضَيْفِهِ فَطَمَسْنَا أَعْيُنَهُمْ فَذُوقُوا عَذَابِي وَنُذُرِ (37) Улар ундан меҳмонларини топширишни сўрадилар. Бас, кўзларини кўр қилдик. Менинг азобим ва огоҳлантиришларимни тотиб кўрсинлар |
وَلَقَدْ صَبَّحَهُم بُكْرَةً عَذَابٌ مُّسْتَقِرٌّ (38) Батаҳқиқ, эрта тонгда уларни собит, давомли азоб тутди |
فَذُوقُوا عَذَابِي وَنُذُرِ (39) Бас, Менинг азобларимни ва огоҳлантиришларимни тотиб кўринглар |
وَلَقَدْ يَسَّرْنَا الْقُرْآنَ لِلذِّكْرِ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ (40) Дарҳақиқат, Биз Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, зикр қилувчи борми |
وَلَقَدْ جَاءَ آلَ فِرْعَوْنَ النُّذُرُ (41) Дарҳақиқат, Фиръавн аҳлига огоҳлантиришлар келди |
كَذَّبُوا بِآيَاتِنَا كُلِّهَا فَأَخَذْنَاهُمْ أَخْذَ عَزِيزٍ مُّقْتَدِرٍ (42) Бизнинг оятларимизнинг барчасини ёлғонга чиқаришди. Бас, Биз уларни ғолиб, қудратли олувчининг олиши билан олдик |
أَكُفَّارُكُمْ خَيْرٌ مِّنْ أُولَٰئِكُمْ أَمْ لَكُم بَرَاءَةٌ فِي الزُّبُرِ (43) Сизнинг кофирларингиз аввалгиларингиздан яхшироқми?! Ёки китобларда сизларга оқлов борми |
أَمْ يَقُولُونَ نَحْنُ جَمِيعٌ مُّنتَصِرٌ (44) Ёки, Биз нусратга эришувчи жамоатмиз, дейишар |
سَيُهْزَمُ الْجَمْعُ وَيُوَلُّونَ الدُّبُرَ (45) У жамоа тезда енгилар ва орқаларига қараб қочарлар |
بَلِ السَّاعَةُ مَوْعِدُهُمْ وَالسَّاعَةُ أَدْهَىٰ وَأَمَرُّ (46) Ҳа, уларга ваъда қилинган вақт, соат(қиёмат)дир. Ва у соат (азоби) улканроқ ва аччиқроқдир |
إِنَّ الْمُجْرِمِينَ فِي ضَلَالٍ وَسُعُرٍ (47) Албатта, жинояткорлар адашувда ва олов-оташдадирлар |
يَوْمَ يُسْحَبُونَ فِي النَّارِ عَلَىٰ وُجُوهِهِمْ ذُوقُوا مَسَّ سَقَرَ (48) Юзтубан дўзахга судраладиган кунда, жаҳаннам азобини татиб кўринг, (дейилур) |
إِنَّا كُلَّ شَيْءٍ خَلَقْنَاهُ بِقَدَرٍ (49) Албатта, Биз ҳар нарсани ўлчов билан яратдик |
وَمَا أَمْرُنَا إِلَّا وَاحِدَةٌ كَلَمْحٍ بِالْبَصَرِ (50) Бизнинг фармонимиз бир сўздан ўзга эмас. Кўз юмиб очгунча бўлур |
وَلَقَدْ أَهْلَكْنَا أَشْيَاعَكُمْ فَهَلْ مِن مُّدَّكِرٍ (51) Дарҳақиқат, Биз сизга ўхшаганларни ҳалок қилдик. Бас, буни эсловчилардан борми, ўзи |
وَكُلُّ شَيْءٍ فَعَلُوهُ فِي الزُّبُرِ (52) Ва уларнинг ҳар бир ишлари китоблардадир |
وَكُلُّ صَغِيرٍ وَكَبِيرٍ مُّسْتَطَرٌ (53) Ҳар бир кичигу катта (ишлар) сатрлангандир |
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَنَهَرٍ (54) Албатта, тақводорлар жаннату анҳорлардадирлар |
فِي مَقْعَدِ صِدْقٍ عِندَ مَلِيكٍ مُّقْتَدِرٍ (55) Сидқ ўриндиқда, қудратли Подшоҳ ҳузуридадир |