وَالشَّمْسِ وَضُحَاهَا (1) Қуёш билан ва унинг зиёси билан қасам |
وَالْقَمَرِ إِذَا تَلَاهَا (2) Унинг ортидан келган ой билан қасам |
وَالنَّهَارِ إِذَا جَلَّاهَا (3) Ва у(қуёш)ни равшан кўрсатган наҳор билан қасам |
وَاللَّيْلِ إِذَا يَغْشَاهَا (4) Ва у(қуёш)ни қоплаган тун билан қасам |
وَالسَّمَاءِ وَمَا بَنَاهَا (5) Ва осмон билан ва унинг бино қилиниши билан қасам |
وَالْأَرْضِ وَمَا طَحَاهَا (6) Ва ер билан ва унинг тўшалиши билан қасам |
وَنَفْسٍ وَمَا سَوَّاهَا (7) Ва нафс билан ва унинг мукаммал қилиниши билан қасам |
فَأَلْهَمَهَا فُجُورَهَا وَتَقْوَاهَا (8) Бас, унга фужурини ва тақвосини билдирди |
قَدْ أَفْلَحَ مَن زَكَّاهَا (9) Батаҳқиқ, ким у(нафс)ни покласа, ютуққа эришди |
وَقَدْ خَابَ مَن دَسَّاهَا (10) Ва батаҳқиқ, ким у(нафс)ни кирласа, ноумид бўлди |
كَذَّبَتْ ثَمُودُ بِطَغْوَاهَا (11) Самуд қавми ўз туғёни ила ёлғонга чиқарди |
إِذِ انبَعَثَ أَشْقَاهَا (12) Вақтики, унинг энг бадбахти шошилиб турди |
فَقَالَ لَهُمْ رَسُولُ اللَّهِ نَاقَةَ اللَّهِ وَسُقْيَاهَا (13) Бас, уларга Аллоҳнинг Расули: «Аллоҳнинг туясига ва унинг сувига тегманглар», деди |
فَكَذَّبُوهُ فَعَقَرُوهَا فَدَمْدَمَ عَلَيْهِمْ رَبُّهُم بِذَنبِهِمْ فَسَوَّاهَا (14) Бас, (уни) ёлғончига чиқаришди ва (туяни) сўйишди. Бас, Робблари уларни гуноҳлари сабабли йўқ қилиб юборди ва бунда барчани баробар қилди |
وَلَا يَخَافُ عُقْبَاهَا (15) Ва У зот бу(иш)нинг оқибатидан қўрқмас |