هَلْ أَتَاكَ حَدِيثُ الْغَاشِيَةِ (1) Батаҳқиқ, сенга ғошия хабари келди |
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ خَاشِعَةٌ (2) Ўшал кунда бир чеҳралар қўрқинч билан тўладир |
عَامِلَةٌ نَّاصِبَةٌ (3) Улар иш бажарувчидир ва ниҳоятда чарчагандир |
تَصْلَىٰ نَارًا حَامِيَةً (4) Ўта қизиб турган оловга кирадир |
تُسْقَىٰ مِنْ عَيْنٍ آنِيَةٍ (5) Улар қайнаб турган булоқдан суғориладир |
لَّيْسَ لَهُمْ طَعَامٌ إِلَّا مِن ضَرِيعٍ (6) Уларга тикандан бошқа таом йўқдир |
لَّا يُسْمِنُ وَلَا يُغْنِي مِن جُوعٍ (7) У на семиртирмас ва на очликни кетказмасдир |
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاعِمَةٌ (8) Ўшал кунда бир чеҳралар неъмат хурсандлиги билан тўладир |
لِّسَعْيِهَا رَاضِيَةٌ (9) Улар ўз ишларидан розидир |
فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ (10) Улар олий даражали жаннатдадир |
لَّا تَسْمَعُ فِيهَا لَاغِيَةً (11) Унда бекорчи гапларни эшитмаслар |
فِيهَا عَيْنٌ جَارِيَةٌ (12) Унда оқиб турган булоқлар бордир |
فِيهَا سُرُرٌ مَّرْفُوعَةٌ (13) Унда баланд-баланд сўрилар бордир |
وَأَكْوَابٌ مَّوْضُوعَةٌ (14) Ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар бордир |
وَنَمَارِقُ مَصْفُوفَةٌ (15) Ва саф-саф қилиб тизилган ёстиқлар бордир |
وَزَرَابِيُّ مَبْثُوثَةٌ (16) Ҳамма ёққа тўшалган гиламлар бордир |
أَفَلَا يَنظُرُونَ إِلَى الْإِبِلِ كَيْفَ خُلِقَتْ (17) Улар назар солмасми: Туянинг қандай яратилганига |
وَإِلَى السَّمَاءِ كَيْفَ رُفِعَتْ (18) Ва осмоннинг қандоқ кўтарилганига |
وَإِلَى الْجِبَالِ كَيْفَ نُصِبَتْ (19) Ва тоғларнинг қандоқ ўрнаштирилганига |
وَإِلَى الْأَرْضِ كَيْفَ سُطِحَتْ (20) Ва ернинг қандоқ текислаб қўйилганига |
فَذَكِّرْ إِنَّمَا أَنتَ مُذَكِّرٌ (21) Бас, эслатгин, сен, албатта, эслатувчидирсан |
لَّسْتَ عَلَيْهِم بِمُصَيْطِرٍ (22) Сен уларнинг устидан ҳукмингни ўтказувчи эмассан |
إِلَّا مَن تَوَلَّىٰ وَكَفَرَ (23) Илло, ким юз ўгирса ва кофир бўлса |
فَيُعَذِّبُهُ اللَّهُ الْعَذَابَ الْأَكْبَرَ (24) Бас, уни Аллоҳ катта азоб билан азоблайдир |
إِنَّ إِلَيْنَا إِيَابَهُمْ (25) Албатта, уларнинг қайтиши Бизгадир |
ثُمَّ إِنَّ عَلَيْنَا حِسَابَهُم (26) Сўнгра, албатта, уларнинг ҳисоб-китоби ҳам Бизда бўладир |