وَالسَّمَاءِ وَالطَّارِقِ (1) Осмон билан қасам ва ториқ билан қасам |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا الطَّارِقُ (2) Ториқ нималигини сенга не билдирди |
النَّجْمُ الثَّاقِبُ (3) У, нур сочиб турувчи юлдуздир |
إِن كُلُّ نَفْسٍ لَّمَّا عَلَيْهَا حَافِظٌ (4) Ҳеч бир жон йўқки, унинг ҳифз қилиб турувчиси бўлмаса |
فَلْيَنظُرِ الْإِنسَانُ مِمَّ خُلِقَ (5) Инсон нимадан яралганига назар солсин |
خُلِقَ مِن مَّاءٍ دَافِقٍ (6) У отилиб чиқувчи сувдан яралгандир |
يَخْرُجُ مِن بَيْنِ الصُّلْبِ وَالتَّرَائِبِ (7) У (сув) сулб (орқа умуртқа) ва тароиб (кўкрак суяги) орасидан чиқадир |
إِنَّهُ عَلَىٰ رَجْعِهِ لَقَادِرٌ (8) Албатта, У зот уни қайта тирилтиришга қодирдир |
يَوْمَ تُبْلَى السَّرَائِرُ (9) Сирлар фош бўладиган кундадир |
فَمَا لَهُ مِن قُوَّةٍ وَلَا نَاصِرٍ (10) Бас (ўшанда) у(инсон)да қувват ҳам, нусрат берувчи ҳам бўлмайдир |
وَالسَّمَاءِ ذَاتِ الرَّجْعِ (11) Қайтувчи соҳиби бўлган осмон билан қасам |
وَالْأَرْضِ ذَاتِ الصَّدْعِ (12) Ёриб чиқувчи эгаси бўлган ер билан қасам |
إِنَّهُ لَقَوْلٌ فَصْلٌ (13) Албатта, у (Қуръон) ажратувчи сўздир |
وَمَا هُوَ بِالْهَزْلِ (14) Ва у ҳазил эмасдир |
إِنَّهُمْ يَكِيدُونَ كَيْدًا (15) Албатта, улар ҳийла қиладир |
وَأَكِيدُ كَيْدًا (16) Ва Мен ҳам «ҳийла» қилурман |
فَمَهِّلِ الْكَافِرِينَ أَمْهِلْهُمْ رُوَيْدًا (17) Бас, кофирларга муҳлат бер. Ҳа, уларга озгина муҳлат бер |