وَيْلٌ لِّلْمُطَفِّفِينَ (1) Вайл бўлсин ўлчовдан уриб қолувчиларга |
الَّذِينَ إِذَا اكْتَالُوا عَلَى النَّاسِ يَسْتَوْفُونَ (2) Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўлиқ оларлар |
وَإِذَا كَالُوهُمْ أَو وَّزَنُوهُمْ يُخْسِرُونَ (3) Ва агар одамларга ўлчаб ёки тортиб берсалар, камайтирарлар |
أَلَا يَظُنُّ أُولَٰئِكَ أَنَّهُم مَّبْعُوثُونَ (4) Ана шулар, албатта, қайта тирилтирилишларини ўйламайдиларми |
لِيَوْمٍ عَظِيمٍ (5) Улуғ бир кунда |
يَوْمَ يَقُومُ النَّاسُ لِرَبِّ الْعَالَمِينَ (6) У кунда одамлар оламларнинг Робби ҳузурида тик турарлар |
كَلَّا إِنَّ كِتَابَ الْفُجَّارِ لَفِي سِجِّينٍ (7) Йўқ! Албатта фожирларларнинг китоби «сижжийн»дадир |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا سِجِّينٌ (8) «Сижжийн» қандай нарса эканини сенга нима билдирди |
كِتَابٌ مَّرْقُومٌ (9) У(Сижжийн) ёзилган китобдур |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (10) Ўша кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
الَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوْمِ الدِّينِ (11) Улар жазо (қиёмат) кунини ёлғонга чиқарурлар |
وَمَا يُكَذِّبُ بِهِ إِلَّا كُلُّ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ (12) Уни ҳаддан ошувчи ва ўта гуноҳкорлардан бошқалар ёлғонга чиқармаслар |
إِذَا تُتْلَىٰ عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الْأَوَّلِينَ (13) Қачон унга оятларимиз тиловат қилинса, «аввалгиларнинг афсоналари», дер |
كَلَّا ۖ بَلْ ۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُوا يَكْسِبُونَ (14) Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир |
كَلَّا إِنَّهُمْ عَن رَّبِّهِمْ يَوْمَئِذٍ لَّمَحْجُوبُونَ (15) Йўқ!!! Албатта, улар ўша кунда ўз Роббиларини кўришдан тўсилурлар |
ثُمَّ إِنَّهُمْ لَصَالُو الْجَحِيمِ (16) Сўнгра, албатта, улар жаҳиймга кирувчилардир |
ثُمَّ يُقَالُ هَٰذَا الَّذِي كُنتُم بِهِ تُكَذِّبُونَ (17) Сўнгра, мана бу, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса, дейилур |
كَلَّا إِنَّ كِتَابَ الْأَبْرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ (18) Йўқ!!! Албатта, аброрларнинг китоби «Иллиййийн»дадур |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا عِلِّيُّونَ (19) «Иллиййийн» қандоқ нарса эканини сенга нима билдирди |
كِتَابٌ مَّرْقُومٌ (20) У ёзилган китобдур |
يَشْهَدُهُ الْمُقَرَّبُونَ (21) Унга муқарраб(фаришта)лар шоҳид бўлурлар |
إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ (22) Албатта, аброрлар жаннати наъиймдадурлар |
عَلَى الْأَرَائِكِ يَنظُرُونَ (23) Пардали баланд сўрилар устида назар солиб турурлар |
تَعْرِفُ فِي وُجُوهِهِمْ نَضْرَةَ النَّعِيمِ (24) Уларнинг чеҳраларидан жаннат равнақини билиб оласан |
يُسْقَوْنَ مِن رَّحِيقٍ مَّخْتُومٍ (25) Улар муҳрланган, ниҳоятда пок шаробдан ичурлар |
خِتَامُهُ مِسْكٌ ۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ (26) У(шароб)нинг хотимаси мискдандир. Ва шу нарса учун мусобақа қилувчилар мусобақа қилсинлар |
وَمِزَاجُهُ مِن تَسْنِيمٍ (27) У шаробнинг аралашмаси «Таснийм»дандир |
عَيْنًا يَشْرَبُ بِهَا الْمُقَرَّبُونَ (28) У(Таснийм) бир булоқдирки, ундан муқарраблар ичарлар |
إِنَّ الَّذِينَ أَجْرَمُوا كَانُوا مِنَ الَّذِينَ آمَنُوا يَضْحَكُونَ (29) Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар |
وَإِذَا مَرُّوا بِهِمْ يَتَغَامَزُونَ (30) Агар мўминлар уларнинг ёнидан ўтсалар, масхаралаб ишора қилар эдилар |
وَإِذَا انقَلَبُوا إِلَىٰ أَهْلِهِمُ انقَلَبُوا فَكِهِينَ (31) Агар (кофирлар) ўз аҳллари ҳузурига қайтиб борсалар, ҳузурланиб қайтиб борар эдилар |
وَإِذَا رَأَوْهُمْ قَالُوا إِنَّ هَٰؤُلَاءِ لَضَالُّونَ (32) Ва агар у(мўмин)ларни кўрсалар, «Албатта, анавилар адашганлар», дер эдилар |
وَمَا أُرْسِلُوا عَلَيْهِمْ حَافِظِينَ (33) Ҳолбуки, улар мўминлар устидан кузатувчи қилиб юборилганлари йўқ-ку |
فَالْيَوْمَ الَّذِينَ آمَنُوا مِنَ الْكُفَّارِ يَضْحَكُونَ (34) Энди, бу Кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куларлар |
عَلَى الْأَرَائِكِ يَنظُرُونَ (35) Пардали, баланд сўрилар устида назар солиб турарлар |
هَلْ ثُوِّبَ الْكُفَّارُ مَا كَانُوا يَفْعَلُونَ (36) Кофирлар бу дунёда қилган ишларининг «савобини» олармиканлар |