إِذَا السَّمَاءُ انشَقَّتْ (1) Вақтики, осмон ёрилса |
وَأَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْ (2) У(осмон) ўз Роббисига қулоқ осди, бўйсунди ва шундоқ бўлиши керак эди |
وَإِذَا الْأَرْضُ مُدَّتْ (3) Ва вақтики, ер чўзилса |
وَأَلْقَتْ مَا فِيهَا وَتَخَلَّتْ (4) Ва ўз ичидаги нарсаларни отиб чиқариб, холи қолса |
وَأَذِنَتْ لِرَبِّهَا وَحُقَّتْ (5) У(ер) ўз Роббисига қулоқ осди, бўйсунди ва шундоқ бўлиши керак эди |
يَا أَيُّهَا الْإِنسَانُ إِنَّكَ كَادِحٌ إِلَىٰ رَبِّكَ كَدْحًا فَمُلَاقِيهِ (6) Эй инсон! Албатта, сен Роббингга йўлиққунингча, ҳаракату уринишда бўласан ва охири унга йўлиқасан ҳам |
فَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ (7) Аммо кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса |
فَسَوْفَ يُحَاسَبُ حِسَابًا يَسِيرًا (8) Тезда, осонгина ҳисоб қилинур |
وَيَنقَلِبُ إِلَىٰ أَهْلِهِ مَسْرُورًا (9) Ва аҳли ҳузурига хурсанд ҳолда қайтиб борур |
وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ وَرَاءَ ظَهْرِهِ (10) Ва аммо кимнинг китоби орқа тарафдан берилса |
فَسَوْفَ يَدْعُو ثُبُورًا (11) У тезда ўзига ҳалокатни чақирур |
وَيَصْلَىٰ سَعِيرًا (12) Ва қизиб турган дўзахга кирур |
إِنَّهُ كَانَ فِي أَهْلِهِ مَسْرُورًا (13) Чунки, у (бу дунёда) ўз аҳли билан хурсанд бўлиб ўтган эди |
إِنَّهُ ظَنَّ أَن لَّن يَحُورَ (14) Чунки, у ҳеч қачон орқага қайтмасликни ўйлаган эди |
بَلَىٰ إِنَّ رَبَّهُ كَانَ بِهِ بَصِيرًا (15) Ҳа! Албатта, Робби уни доим кўриб турувчи эди |
فَلَا أُقْسِمُ بِالشَّفَقِ (16) Шафақ билан қасамки |
وَاللَّيْلِ وَمَا وَسَقَ (17) Кечаси ва у ўраб олган нарсалар билан қасамки |
وَالْقَمَرِ إِذَا اتَّسَقَ (18) Ва тўлин ой билан қасамки |
لَتَرْكَبُنَّ طَبَقًا عَن طَبَقٍ (19) Албатта, сизлар табақама-табақа минасизлар |
فَمَا لَهُمْ لَا يُؤْمِنُونَ (20) Нима бўлган уларга, иймон келтирмаслар |
وَإِذَا قُرِئَ عَلَيْهِمُ الْقُرْآنُ لَا يَسْجُدُونَ ۩ (21) Ва агар уларга Қуръон ўқилса, сажда қилмаслар |
بَلِ الَّذِينَ كَفَرُوا يُكَذِّبُونَ (22) Балки кофирлар ёлғонга чиқарурлар |
وَاللَّهُ أَعْلَمُ بِمَا يُوعُونَ (23) Улар (қалбларида) нимани сақлаётганларини Аллоҳнинг Ўзи биладир |
فَبَشِّرْهُم بِعَذَابٍ أَلِيمٍ (24) Уларга аламли азобнинг «башоратини» бер |
إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَهُمْ أَجْرٌ غَيْرُ مَمْنُونٍ (25) Илло, иймон келтирганларга ва яхши амаллар қилганларга миннатсиз, узлуксиз ажрлар бор |