عَبَسَ وَتَوَلَّىٰ (1) Афтини буриштирди ва юз ўгирди |
أَن جَاءَهُ الْأَعْمَىٰ (2) Кўзи кўр киши ҳузурига келганда |
وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّهُ يَزَّكَّىٰ (3) Қаердан биласан, эҳтимол, у покланар |
أَوْ يَذَّكَّرُ فَتَنفَعَهُ الذِّكْرَىٰ (4) Ёки насиҳат олар ва мавъиза унга манфаат берар |
أَمَّا مَنِ اسْتَغْنَىٰ (5) Аммо истиғно қилганга бўлса |
فَأَنتَ لَهُ تَصَدَّىٰ (6) Сен у томонга интиласан |
وَمَا عَلَيْكَ أَلَّا يَزَّكَّىٰ (7) У покланмаса, сени ҳеч ким маломат қилмас |
وَأَمَّا مَن جَاءَكَ يَسْعَىٰ (8) Аммо ҳузурингга шошилиб келган |
وَهُوَ يَخْشَىٰ (9) Ва У зотдан қўрққан ҳолда бўлгандан эса |
فَأَنتَ عَنْهُ تَلَهَّىٰ (10) Бас, Сен ундан машғул бўласан |
كَلَّا إِنَّهَا تَذْكِرَةٌ (11) Йўқ! Албатта улар (Қуръон оятлари) эслатмадир |
فَمَن شَاءَ ذَكَرَهُ (12) Ким хоҳласа, уни эслайдир |
فِي صُحُفٍ مُّكَرَّمَةٍ (13) Ҳурматланган саҳифалардадир |
مَّرْفُوعَةٍ مُّطَهَّرَةٍ (14) Олий қадардирлар, поклангандирлар |
بِأَيْدِي سَفَرَةٍ (15) Элчи(фаришта)лар қўлларидадир |
كِرَامٍ بَرَرَةٍ (16) Улар ҳурматланган ва ўта яхшидирлар |
قُتِلَ الْإِنسَانُ مَا أَكْفَرَهُ (17) Инсонга лаънат бўлсин, унинг кофирлиги қандоқ шиддатли бўлди |
مِنْ أَيِّ شَيْءٍ خَلَقَهُ (18) Уни қайси нарсадан яратди |
مِن نُّطْفَةٍ خَلَقَهُ فَقَدَّرَهُ (19) Нутфадан уни яратди ва уни ўлчовли қилди |
ثُمَّ السَّبِيلَ يَسَّرَهُ (20) Сўнгра, чиқиш йўлини осон қилди |
ثُمَّ أَمَاتَهُ فَأَقْبَرَهُ (21) Сўнгра ўлдирди ва қабрга киргазди |
ثُمَّ إِذَا شَاءَ أَنشَرَهُ (22) Сўнгра (қачон) хоҳласа, уни қайта тирилтиради |
كَلَّا لَمَّا يَقْضِ مَا أَمَرَهُ (23) Йўқ, ундоқ эмас! У ўзига У зот қилган амрни бажармади |
فَلْيَنظُرِ الْإِنسَانُ إِلَىٰ طَعَامِهِ (24) Инсон ўз таомига назар солсин |
أَنَّا صَبَبْنَا الْمَاءَ صَبًّا (25) Албатта, Биз сувни роса қуйиб қўйибмиз |
ثُمَّ شَقَقْنَا الْأَرْضَ شَقًّا (26) Сўнгра ерни ўзига хос ёрдик |
فَأَنبَتْنَا فِيهَا حَبًّا (27) Биз унда донни |
وَعِنَبًا وَقَضْبًا (28) Ва узум ва кўкларни |
وَزَيْتُونًا وَنَخْلًا (29) Ва зайтун ва хурмоларни |
وَحَدَائِقَ غُلْبًا (30) Ва тиғиз боғларни |
وَفَاكِهَةً وَأَبًّا (31) Ва мевалару ўт-ўланларни ўстириб қўйдик |
مَّتَاعًا لَّكُمْ وَلِأَنْعَامِكُمْ (32) Сизларга ва чорваларингизга манфаат ва лаззат бўлсин, деб |
فَإِذَا جَاءَتِ الصَّاخَّةُ (33) Вақтики кар қилувчи овоз келса |
يَوْمَ يَفِرُّ الْمَرْءُ مِنْ أَخِيهِ (34) У кунда киши ўз ака-укасидан |
وَأُمِّهِ وَأَبِيهِ (35) Ва онаси ва отасидан |
وَصَاحِبَتِهِ وَبَنِيهِ (36) Ва хотини ва бола-чақасидан қочади |
لِكُلِّ امْرِئٍ مِّنْهُمْ يَوْمَئِذٍ شَأْنٌ يُغْنِيهِ (37) У кунда улардан ҳар бир шахсни овора қилувчи ўз иши бор |
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ مُّسْفِرَةٌ (38) У кунда порлоқ чеҳралар бор |
ضَاحِكَةٌ مُّسْتَبْشِرَةٌ (39) Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд |
وَوُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ عَلَيْهَا غَبَرَةٌ (40) У кунда бир чеҳралар борки, уларни ғубор босган |
تَرْهَقُهَا قَتَرَةٌ (41) Устини зулмат қоплаган |
أُولَٰئِكَ هُمُ الْكَفَرَةُ الْفَجَرَةُ (42) Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир |