سَبِّحِ اسْمَ رَبِّكَ الْأَعْلَى (1) Олий қадар бўлган Роббинг исмини поклаб ёд эт |
الَّذِي خَلَقَ فَسَوَّىٰ (2) У яратган ва мутаносиб қилган Зотдир |
وَالَّذِي قَدَّرَ فَهَدَىٰ (3) У, ўлчов билан қилган ва ҳидоятга бошлаган Зотдир |
وَالَّذِي أَخْرَجَ الْمَرْعَىٰ (4) У, ўт-ўланни чиқарган Зотдир |
فَجَعَلَهُ غُثَاءً أَحْوَىٰ (5) Бас, уни қорайган хашак қилган Зотдир |
سَنُقْرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰ (6) Биз сенга (Қуръонни) қироат қилдирамиз, бас, сен уни эсдан чиқармассан |
إِلَّا مَا شَاءَ اللَّهُ ۚ إِنَّهُ يَعْلَمُ الْجَهْرَ وَمَا يَخْفَىٰ (7) Илло, Аллоҳ хоҳлаганини. Албатта, У ошкорни ҳам, махфий нарсаларни ҳам биладир |
وَنُيَسِّرُكَ لِلْيُسْرَىٰ (8) Ва сени осон йўлга муяссар қиламиз |
فَذَكِّرْ إِن نَّفَعَتِ الذِّكْرَىٰ (9) Бас, агар эслатиш манфаат берса, эслатгин |
سَيَذَّكَّرُ مَن يَخْشَىٰ (10) Албатта, У зотдан қўрққан эсга оладир |
وَيَتَجَنَّبُهَا الْأَشْقَى (11) Ва бадбахтгина ундан четда бўладир |
الَّذِي يَصْلَى النَّارَ الْكُبْرَىٰ (12) У катта оловга кирадир |
ثُمَّ لَا يَمُوتُ فِيهَا وَلَا يَحْيَىٰ (13) Сўнгра, унинг ичида ўлмай ҳам, тирилмай ҳам қоладир |
قَدْ أَفْلَحَ مَن تَزَكَّىٰ (14) Ҳақиқатан, ким пок бўлса, ютуқ топадир |
وَذَكَرَ اسْمَ رَبِّهِ فَصَلَّىٰ (15) Ва Робби исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир |
بَلْ تُؤْثِرُونَ الْحَيَاةَ الدُّنْيَا (16) Балки, сизлар бу дунё ҳаётини устун қўясизлар |
وَالْآخِرَةُ خَيْرٌ وَأَبْقَىٰ (17) Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир |
إِنَّ هَٰذَا لَفِي الصُّحُفِ الْأُولَىٰ (18) Албатта, бу аввалги саҳифаларда бордир |
صُحُفِ إِبْرَاهِيمَ وَمُوسَىٰ (19) Иброҳим ва Мусо саҳифаларидадир |