القرآن باللغة الأوزبكية - سورة الواقعة مترجمة إلى اللغة الأوزبكية، Surah Waqiah in Uzbek. نوفر ترجمة دقيقة سورة الواقعة باللغة الأوزبكية - Uzbek, الآيات 96 - رقم السورة 56 - الصفحة 534.
إِذَا وَقَعَتِ الْوَاقِعَةُ (1) Воқиъа воқеъ бўлганда |
لَيْسَ لِوَقْعَتِهَا كَاذِبَةٌ (2) Унинг воқеъ бўлишини ёлғонга чиқарувчи (жон) йўқдир |
خَافِضَةٌ رَّافِعَةٌ (3) У, ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир |
إِذَا رُجَّتِ الْأَرْضُ رَجًّا (4) Қачонки, ер қаттиқ ларзага келтирилганда |
وَبُسَّتِ الْجِبَالُ بَسًّا (5) Ва тоғлар майдаланиб титилганда |
فَكَانَتْ هَبَاءً مُّنبَثًّا (6) Бас, тарқалган чанг-тўзонга айланганда |
وَكُنتُمْ أَزْوَاجًا ثَلَاثَةً (7) Ва сиз уч тоифа бўлганингизда |
فَأَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَيْمَنَةِ (8) Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир |
وَأَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ مَا أَصْحَابُ الْمَشْأَمَةِ (9) Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир |
وَالسَّابِقُونَ السَّابِقُونَ (10) Ва пешқадамлар, пешқадамлар |
أُولَٰئِكَ الْمُقَرَّبُونَ (11) Улар (Аллоҳга) яқин бўлганлар |
فِي جَنَّاتِ النَّعِيمِ (12) Сернеъмат жаннатлардадирлар |
ثُلَّةٌ مِّنَ الْأَوَّلِينَ (13) Аввалгилардан кўпчилик |
وَقَلِيلٌ مِّنَ الْآخِرِينَ (14) Ва охиргилардан озчилик |
عَلَىٰ سُرُرٍ مَّوْضُونَةٍ (15) Тўқима сўрилардадирлар |
مُّتَّكِئِينَ عَلَيْهَا مُتَقَابِلِينَ (16) Бир-бирларига рўбарў бўлиб ёнбошлаган ҳолдадирлар |
يَطُوفُ عَلَيْهِمْ وِلْدَانٌ مُّخَلَّدُونَ (17) Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар |
بِأَكْوَابٍ وَأَبَارِيقَ وَكَأْسٍ مِّن مَّعِينٍ (18) Оқар чашма майи тўлатилган қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан |
لَّا يُصَدَّعُونَ عَنْهَا وَلَا يُنزِفُونَ (19) Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар |
وَفَاكِهَةٍ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ (20) Ва хоҳлаган меваларини олиб |
وَلَحْمِ طَيْرٍ مِّمَّا يَشْتَهُونَ (21) Иштаҳалари тусаган қуш гўштини олиб (айланиб юрарлар) |
وَحُورٌ عِينٌ (22) Яна, кўзи гўзал ҳурлар бор |
كَأَمْثَالِ اللُّؤْلُؤِ الْمَكْنُونِ (23) Мисоли яширилган дур каби |
جَزَاءً بِمَا كَانُوا يَعْمَلُونَ (24) Булар — қилиб юрган амалларнинг мукофотидур |
لَا يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْوًا وَلَا تَأْثِيمًا (25) Улар у(Жаннат)да беҳуда, гуноҳ(сўз)ларни эшитмаслар |
إِلَّا قِيلًا سَلَامًا سَلَامًا (26) Магар «Салом, салом» дейилганини (эшитарлар) |
وَأَصْحَابُ الْيَمِينِ مَا أَصْحَابُ الْيَمِينِ (27) Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари недир |
فِي سِدْرٍ مَّخْضُودٍ (28) Улар тиконсиз сидрзорлардадирлар |
وَطَلْحٍ مَّنضُودٍ (29) Сермева бананзорлардадирлар |
وَظِلٍّ مَّمْدُودٍ (30) Ва ёйилган соялардадирлар |
وَمَاءٍ مَّسْكُوبٍ (31) Оқар сувлардадирлар |
وَفَاكِهَةٍ كَثِيرَةٍ (32) Сероб мевалардадирлар |
لَّا مَقْطُوعَةٍ وَلَا مَمْنُوعَةٍ (33) Тугамайдиган ва ман қилинмайдиган |
وَفُرُشٍ مَّرْفُوعَةٍ (34) Кўтарилган кўрпачалардадирлар |
إِنَّا أَنشَأْنَاهُنَّ إِنشَاءً (35) Албатта, Биз у(ҳур)ларни дафъатан, хос қилиб, яратдик |
فَجَعَلْنَاهُنَّ أَبْكَارًا (36) Бас, уларни бокира қизлар қилиб қўйдик |
عُرُبًا أَتْرَابًا (37) Бир хилдаги тенгдош маҳбубалар |
لِّأَصْحَابِ الْيَمِينِ (38) Ўнг тараф эгалари учун |
ثُلَّةٌ مِّنَ الْأَوَّلِينَ (39) Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир |
وَثُلَّةٌ مِّنَ الْآخِرِينَ (40) Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир |
وَأَصْحَابُ الشِّمَالِ مَا أَصْحَابُ الشِّمَالِ (41) Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир |
فِي سَمُومٍ وَحَمِيمٍ (42) Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар |
وَظِلٍّ مِّن يَحْمُومٍ (43) Қоп-қора тутун соясидадирлар |
لَّا بَارِدٍ وَلَا كَرِيمٍ (44) На салқин эмас ва на фойдали |
إِنَّهُمْ كَانُوا قَبْلَ ذَٰلِكَ مُتْرَفِينَ (45) Албатта, улар бундан олдин ҳойи-ҳавасга берилганлардан эдилар |
وَكَانُوا يُصِرُّونَ عَلَى الْحِنثِ الْعَظِيمِ (46) Ва катта гуноҳ ишларни мудом қилиб келган эдилар |
وَكَانُوا يَقُولُونَ أَئِذَا مِتْنَا وَكُنَّا تُرَابًا وَعِظَامًا أَإِنَّا لَمَبْعُوثُونَ (47) Ва: «Биз ўлиб, тупроқ ва суяк бўлсак ҳам, қайта тирилтириламизми |
أَوَآبَاؤُنَا الْأَوَّلُونَ (48) Аввал ўтган оталаримиз ҳам-а?!» – дер эдилар |
قُلْ إِنَّ الْأَوَّلِينَ وَالْآخِرِينَ (49) Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар |
لَمَجْمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَاتِ يَوْمٍ مَّعْلُومٍ (50) Маълум куни, белгиланган вақтда, албатта, тўпланувчидирлар» |
ثُمَّ إِنَّكُمْ أَيُّهَا الضَّالُّونَ الْمُكَذِّبُونَ (51) Сўнгра, сиз, эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар |
لَآكِلُونَ مِن شَجَرٍ مِّن زَقُّومٍ (52) Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар |
فَمَالِئُونَ مِنْهَا الْبُطُونَ (53) Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар |
فَشَارِبُونَ عَلَيْهِ مِنَ الْحَمِيمِ (54) Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар |
فَشَارِبُونَ شُرْبَ الْهِيمِ (55) Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар |
هَٰذَا نُزُلُهُمْ يَوْمَ الدِّينِ (56) Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу |
نَحْنُ خَلَقْنَاكُمْ فَلَوْلَا تُصَدِّقُونَ (57) Биз сизларни яратганмиз, ишонсаларинг-чи |
أَفَرَأَيْتُم مَّا تُمْنُونَ (58) Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а |
أَأَنتُمْ تَخْلُقُونَهُ أَمْ نَحْنُ الْخَالِقُونَ (59) Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми |
نَحْنُ قَدَّرْنَا بَيْنَكُمُ الْمَوْتَ وَمَا نَحْنُ بِمَسْبُوقِينَ (60) Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз |
عَلَىٰ أَن نُّبَدِّلَ أَمْثَالَكُمْ وَنُنشِئَكُمْ فِي مَا لَا تَعْلَمُونَ (61) Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан |
وَلَقَدْ عَلِمْتُمُ النَّشْأَةَ الْأُولَىٰ فَلَوْلَا تَذَكَّرُونَ (62) Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишни билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи |
أَفَرَأَيْتُم مَّا تَحْرُثُونَ (63) Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а |
أَأَنتُمْ تَزْرَعُونَهُ أَمْ نَحْنُ الزَّارِعُونَ (64) Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми |
لَوْ نَشَاءُ لَجَعَلْنَاهُ حُطَامًا فَظَلْتُمْ تَفَكَّهُونَ (65) Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса, надоматда ажабланиб |
إِنَّا لَمُغْرَمُونَ (66) «Албатта, биз зиён кўрганлармиз |
بَلْ نَحْنُ مَحْرُومُونَ (67) Балки, маҳрум бўлганлармиз, (дейсизлар) |
أَفَرَأَيْتُمُ الْمَاءَ الَّذِي تَشْرَبُونَ (68) Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а |
أَأَنتُمْ أَنزَلْتُمُوهُ مِنَ الْمُزْنِ أَمْ نَحْنُ الْمُنزِلُونَ (69) Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз туширувчимизми |
لَوْ نَشَاءُ جَعَلْنَاهُ أُجَاجًا فَلَوْلَا تَشْكُرُونَ (70) Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи |
أَفَرَأَيْتُمُ النَّارَ الَّتِي تُورُونَ (71) Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а |
أَأَنتُمْ أَنشَأْتُمْ شَجَرَتَهَا أَمْ نَحْنُ الْمُنشِئُونَ (72) Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми |
نَحْنُ جَعَلْنَاهَا تَذْكِرَةً وَمَتَاعًا لِّلْمُقْوِينَ (73) Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаат қилиб қўйдик |
فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ (74) Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт |
۞ فَلَا أُقْسِمُ بِمَوَاقِعِ النُّجُومِ (75) Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман |
وَإِنَّهُ لَقَسَمٌ لَّوْ تَعْلَمُونَ عَظِيمٌ (76) Албатта, агар билсангиз, бу улуғ қасамдир |
إِنَّهُ لَقُرْآنٌ كَرِيمٌ (77) Албатта, у Қуръони Каримдир |
فِي كِتَابٍ مَّكْنُونٍ (78) У Сақланган китобдадир |
لَّا يَمَسُّهُ إِلَّا الْمُطَهَّرُونَ (79) Уни фақат покланганларгина ушлайдир |
تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ الْعَالَمِينَ (80) У, оламларнинг Роббисидан туширилгандир |
أَفَبِهَٰذَا الْحَدِيثِ أَنتُم مُّدْهِنُونَ (81) Бас, сизлар мана шу сўзга бепарволик қиласизларми |
وَتَجْعَلُونَ رِزْقَكُمْ أَنَّكُمْ تُكَذِّبُونَ (82) Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми |
فَلَوْلَا إِذَا بَلَغَتِ الْحُلْقُومَ (83) Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи |
وَأَنتُمْ حِينَئِذٍ تَنظُرُونَ (84) Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар |
وَنَحْنُ أَقْرَبُ إِلَيْهِ مِنكُمْ وَلَٰكِن لَّا تُبْصِرُونَ (85) Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар |
فَلَوْلَا إِن كُنتُمْ غَيْرَ مَدِينِينَ (86) Агар сиз ҳисоб бермайдиган бўлсангиз |
تَرْجِعُونَهَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ (87) У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи, агар гапларингиз рост бўлса |
فَأَمَّا إِن كَانَ مِنَ الْمُقَرَّبِينَ (88) Агар яқинлаштирилганлардан бўлса |
فَرَوْحٌ وَرَيْحَانٌ وَجَنَّتُ نَعِيمٍ (89) Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир |
وَأَمَّا إِن كَانَ مِنْ أَصْحَابِ الْيَمِينِ (90) Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса |
فَسَلَامٌ لَّكَ مِنْ أَصْحَابِ الْيَمِينِ (91) Бас, сенга ўнг тараф эгаларидан Салом бўлсин, (дейилур) |
وَأَمَّا إِن كَانَ مِنَ الْمُكَذِّبِينَ الضَّالِّينَ (92) Ва агар ёлғонга чиқарувчи гумроҳлардан бўлса |
فَنُزُلٌ مِّنْ حَمِيمٍ (93) Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфат |
وَتَصْلِيَةُ جَحِيمٍ (94) Ва дўзахга киришдир |
إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ الْيَقِينِ (95) Албатта, ушбу, таъкидки, очиқ-ойдин ҳақиқатдир |
فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ (96) Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт |