حم (1) Ҳаа. Мийм |
وَالْكِتَابِ الْمُبِينِ (2) Очиқ-ойдин Китобга қасам |
إِنَّا أَنزَلْنَاهُ فِي لَيْلَةٍ مُّبَارَكَةٍ ۚ إِنَّا كُنَّا مُنذِرِينَ (3) Албатта, Биз уни муборак кечада нозил қилдик. Албатта, Биз огоҳлантиргувчи бўлдик |
فِيهَا يُفْرَقُ كُلُّ أَمْرٍ حَكِيمٍ (4) Ўша(кеча)да ҳар бир ҳикматли иш ажратилиб, ҳал қилинур |
أَمْرًا مِّنْ عِندِنَا ۚ إِنَّا كُنَّا مُرْسِلِينَ (5) Биз томонимиздан бўлган амрга биноан. Албатта, Биз Пайғамбар юборгувчи бўлдик |
رَحْمَةً مِّن رَّبِّكَ ۚ إِنَّهُ هُوَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ (6) Бу, Роббинг томонидан (кўрсатилган) раҳматдир. Албатта, Унинг Ўзи ўта эшитгувчи, ўта билгувчи Зотдир |
رَبِّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا ۖ إِن كُنتُم مُّوقِنِينَ (7) У — осмонлару ернинг ва уларнинг орасидаги нарсаларнинг Роббидир. Гар ишонгувчи бўлсангиз |
لَا إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ يُحْيِي وَيُمِيتُ ۖ رَبُّكُمْ وَرَبُّ آبَائِكُمُ الْأَوَّلِينَ (8) Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ. У тирилтирур ва ўлдирур. У сизнинг Роббингиз ва ота-боболарингизнинг Роббидир |
بَلْ هُمْ فِي شَكٍّ يَلْعَبُونَ (9) Йўқ! Улар шак-шубҳада ўйнамоқдалар |
فَارْتَقِبْ يَوْمَ تَأْتِي السَّمَاءُ بِدُخَانٍ مُّبِينٍ (10) Бас, осмон аниқ тутунни келтирадиган кунни кут |
يَغْشَى النَّاسَ ۖ هَٰذَا عَذَابٌ أَلِيمٌ (11) У, одамларни ўраб олур. Бу, аламли азобдир |
رَّبَّنَا اكْشِفْ عَنَّا الْعَذَابَ إِنَّا مُؤْمِنُونَ (12) Эй Роббимиз! Биздан азобни кушойиш қил! Албатта, биз иймон келтиргувчидирмиз |
أَنَّىٰ لَهُمُ الذِّكْرَىٰ وَقَدْ جَاءَهُمْ رَسُولٌ مُّبِينٌ (13) Уларга қаёқдан ҳам эслатма бўлсин. Ҳолбуки, уларга очиқ-ойдин Пайғамбар келган эди |
ثُمَّ تَوَلَّوْا عَنْهُ وَقَالُوا مُعَلَّمٌ مَّجْنُونٌ (14) Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: «Бу — ўргатилган мажнун», дедилар |
إِنَّا كَاشِفُو الْعَذَابِ قَلِيلًا ۚ إِنَّكُمْ عَائِدُونَ (15) Албатта, Биз азобни озгина кушойиш қилгувчимиз. Албатта, сизлар қайтгувчисизлар |
يَوْمَ نَبْطِشُ الْبَطْشَةَ الْكُبْرَىٰ إِنَّا مُنتَقِمُونَ (16) Катта ушлаш ила ушлаганимиз куни, албатта, Биз интиқом олгувчимиз |
۞ وَلَقَدْ فَتَنَّا قَبْلَهُمْ قَوْمَ فِرْعَوْنَ وَجَاءَهُمْ رَسُولٌ كَرِيمٌ (17) Батаҳқиқ, улардан олдин Фиръавн қавмини синадик. Уларга карамли Пайғамбар келди |
أَنْ أَدُّوا إِلَيَّ عِبَادَ اللَّهِ ۖ إِنِّي لَكُمْ رَسُولٌ أَمِينٌ (18) «Сизлар менга Аллоҳнинг бандаларини беринглар. Албатта, мен сизларга ишончли Пайғамбарман |
وَأَن لَّا تَعْلُوا عَلَى اللَّهِ ۖ إِنِّي آتِيكُم بِسُلْطَانٍ مُّبِينٍ (19) Ва Аллоҳга мутакаббирлик қилманг. Албатта, мен сизга очиқ-ойдин ҳужжат келтирурман |
وَإِنِّي عُذْتُ بِرَبِّي وَرَبِّكُمْ أَن تَرْجُمُونِ (20) Ва, албатта, мен ўзимнинг Роббим ва сизнинг Роббингиздан мени тошбўрон қилишингиздан паноҳ сўрадим |
وَإِن لَّمْ تُؤْمِنُوا لِي فَاعْتَزِلُونِ (21) Ва агар менга иймон келтирмасангиз, мендан четланинг» |
فَدَعَا رَبَّهُ أَنَّ هَٰؤُلَاءِ قَوْمٌ مُّجْرِمُونَ (22) У Роббига: «Албатта, анавилар жиноятчи қавмдир», деб дуо қилди |
فَأَسْرِ بِعِبَادِي لَيْلًا إِنَّكُم مُّتَّبَعُونَ (23) Бас, бандаларим ила кечаси юриб кет. Албатта, сиз изингиздан қувилурсиз |
وَاتْرُكِ الْبَحْرَ رَهْوًا ۖ إِنَّهُمْ جُندٌ مُّغْرَقُونَ (24) Ва денгизни сокин ҳолида қўй, албатта, улар ғарқ қилинадиган қўшиндир |
كَمْ تَرَكُوا مِن جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ (25) Улар ортларидан қанчадан-қанча боғу роғларни ва булоқларни |
وَزُرُوعٍ وَمَقَامٍ كَرِيمٍ (26) Экинзорларни ва яхши жойларни |
وَنَعْمَةٍ كَانُوا فِيهَا فَاكِهِينَ (27) Ва ўзлари ичида маза қилаётган нозу неъматларни қолдирдилар |
كَذَٰلِكَ ۖ وَأَوْرَثْنَاهَا قَوْمًا آخَرِينَ (28) Мана шундай! Биз у(нарса)ларни бошқа қавмларга мерос қилиб бердик |
فَمَا بَكَتْ عَلَيْهِمُ السَّمَاءُ وَالْأَرْضُ وَمَا كَانُوا مُنظَرِينَ (29) Бас, уларга осмон ҳам, ер ҳам йиғламади ва улар муҳлат берилганлардан ҳам бўлмадилар |
وَلَقَدْ نَجَّيْنَا بَنِي إِسْرَائِيلَ مِنَ الْعَذَابِ الْمُهِينِ (30) Батаҳқиқ, Бани Исроилга хорловчи азобдан |
مِن فِرْعَوْنَ ۚ إِنَّهُ كَانَ عَالِيًا مِّنَ الْمُسْرِفِينَ (31) Фиръавндан нажот бердик. Албатта, у мутакаббир ва ҳаддидан ошганлардан эди |
وَلَقَدِ اخْتَرْنَاهُمْ عَلَىٰ عِلْمٍ عَلَى الْعَالَمِينَ (32) Батаҳқиқ, Биз уларни билиб туриб, оламлар ичидан танлаб олдик |
وَآتَيْنَاهُم مِّنَ الْآيَاتِ مَا فِيهِ بَلَاءٌ مُّبِينٌ (33) Ва уларга оят(мўъжиза)лардан ичида очиқ-ойдин синов бор нарсаларни бердик |
إِنَّ هَٰؤُلَاءِ لَيَقُولُونَ (34) Албатта, анавилар дерлар |
إِنْ هِيَ إِلَّا مَوْتَتُنَا الْأُولَىٰ وَمَا نَحْنُ بِمُنشَرِينَ (35) «Биринчи ўлимимиздан бошқа ҳеч қандай ўлим йўқ ва биз қайта тирилтирилувчи эмасмиз |
فَأْتُوا بِآبَائِنَا إِن كُنتُمْ صَادِقِينَ (36) Агар ростгўй бўлсангиз, ота-боболаримизни келтиринглар» |
أَهُمْ خَيْرٌ أَمْ قَوْمُ تُبَّعٍ وَالَّذِينَ مِن قَبْلِهِمْ ۚ أَهْلَكْنَاهُمْ ۖ إِنَّهُمْ كَانُوا مُجْرِمِينَ (37) Улар яхшироқми ёки Туббаъ қавмию улардан олдин ўтганларми?! Биз уларни ҳалок қилдик. Албатта, улар жиноятчи бўлган эдилар |
وَمَا خَلَقْنَا السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَمَا بَيْنَهُمَا لَاعِبِينَ (38) Осмонлару ерни ва уларнинг орасидаги нарсаларни ўйнаб яратганимиз йўқ |
مَا خَلَقْنَاهُمَا إِلَّا بِالْحَقِّ وَلَٰكِنَّ أَكْثَرَهُمْ لَا يَعْلَمُونَ (39) Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар |
إِنَّ يَوْمَ الْفَصْلِ مِيقَاتُهُمْ أَجْمَعِينَ (40) Албатта, ажратиш куни барчалари учун белгиланган вақтдир |
يَوْمَ لَا يُغْنِي مَوْلًى عَن مَّوْلًى شَيْئًا وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ (41) У кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас |
إِلَّا مَن رَّحِمَ اللَّهُ ۚ إِنَّهُ هُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ (42) Магар, кимга Аллоҳ раҳим қилсагина (ёрдам берилур). Албатта, У азийз ва ўта раҳимли Зотдир |
إِنَّ شَجَرَتَ الزَّقُّومِ (43) Албатта, Заққум дарахти |
طَعَامُ الْأَثِيمِ (44) Гуноҳкорнинг таомидир |
كَالْمُهْلِ يَغْلِي فِي الْبُطُونِ (45) У, худди эритилган маъдандек, қоринларда қайнар |
كَغَلْيِ الْحَمِيمِ (46) Қайноқ сувнинг қайнаши каби |
خُذُوهُ فَاعْتِلُوهُ إِلَىٰ سَوَاءِ الْجَحِيمِ (47) Уни тутиб, жаҳиймнинг ўртасига судраб олиб боринглар |
ثُمَّ صُبُّوا فَوْقَ رَأْسِهِ مِنْ عَذَابِ الْحَمِيمِ (48) Сўнгра боши устидан қайноқ сув азобини қуйинглар |
ذُقْ إِنَّكَ أَنتَ الْعَزِيزُ الْكَرِيمُ (49) «Тотиб кўр! Албатта, сен ўзинг «азизу мукаррамсан!» |
إِنَّ هَٰذَا مَا كُنتُم بِهِ تَمْتَرُونَ (50) Албатта, бу сиз (бўлишида) шубҳа қилиб юрган нарсадир!» |
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ (51) Албатта, тақводорлар омонлик жойида |
فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ (52) Боғу роғлар ва булоқларда бўлурлар |
يَلْبَسُونَ مِن سُندُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُّتَقَابِلِينَ (53) Улар шойи ипак киюрлар, бир-бирларига юзма-юз ҳолда (ўлтирурлар) |
كَذَٰلِكَ وَزَوَّجْنَاهُم بِحُورٍ عِينٍ (54) Ана шундай! Ва Биз уларни ҳури ийнларга уйлантирдик |
يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَاكِهَةٍ آمِنِينَ (55) Улар у ерда омонлик ҳолларида турли меваларни чақирурлар |
لَا يَذُوقُونَ فِيهَا الْمَوْتَ إِلَّا الْمَوْتَةَ الْأُولَىٰ ۖ وَوَقَاهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ (56) Улар у ерда биринчи ўлимдан бошқа ўлимни тотмаслар. У зот уларни жаҳийм азобидан сақлар |
فَضْلًا مِّن رَّبِّكَ ۚ ذَٰلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (57) Бу, Роббингдан бўлган фазлдир. Ана шу улкан ютуқдир |
فَإِنَّمَا يَسَّرْنَاهُ بِلِسَانِكَ لَعَلَّهُمْ يَتَذَكَّرُونَ (58) Бас, албатта, Биз у(Қуръон)ни сенинг тилинг ила осонлаштирдик. Шоядки, эсласалар |
فَارْتَقِبْ إِنَّهُم مُّرْتَقِبُونَ (59) Бас, кутиб тур. Улар ҳам кутгувчидирлар |