إِذَا السَّمَاءُ انفَطَرَتْ (1) Вақтики, осмон ёрилса |
وَإِذَا الْكَوَاكِبُ انتَثَرَتْ (2) Ва вақтики, юлдузлар сочилиб кетса |
وَإِذَا الْبِحَارُ فُجِّرَتْ (3) Ва вақтики, денгизлар портлатилса |
وَإِذَا الْقُبُورُ بُعْثِرَتْ (4) Ва вақтики, қабрлар остин-устин бўлса |
عَلِمَتْ نَفْسٌ مَّا قَدَّمَتْ وَأَخَّرَتْ (5) Ҳар бир жон — нимани тақдим қилдию нимани таъхир қилди — биладир |
يَا أَيُّهَا الْإِنسَانُ مَا غَرَّكَ بِرَبِّكَ الْكَرِيمِ (6) Эй Инсон! Сени нима Карамли Роббинг ҳақида ғурурга кетказди |
الَّذِي خَلَقَكَ فَسَوَّاكَ فَعَدَلَكَ (7) У сени тўла-тўкис ва мўътадил қилиб яратганди |
فِي أَيِّ صُورَةٍ مَّا شَاءَ رَكَّبَكَ (8) Ўзи хоҳлаган сувратда сени таркиб қилди |
كَلَّا بَلْ تُكَذِّبُونَ بِالدِّينِ (9) Йўқ!!! Балки, сиз жазони ёлғонга чиқармоқдасиз |
وَإِنَّ عَلَيْكُمْ لَحَافِظِينَ (10) Ҳолбуки, сизнинг устингиздан кузатиб турувчилар бордир |
كِرَامًا كَاتِبِينَ (11) Улар ҳурматли ёзиб тургувчилардир |
يَعْلَمُونَ مَا تَفْعَلُونَ (12) Улар нима қилаётганингизни биладир |
إِنَّ الْأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ (13) Албатта, яхшилар жаннатдадир |
وَإِنَّ الْفُجَّارَ لَفِي جَحِيمٍ (14) Ва, албатта, фожирлар жаҳаннамдадир |
يَصْلَوْنَهَا يَوْمَ الدِّينِ (15) Улар у ерга қиёмат куни кирадир |
وَمَا هُمْ عَنْهَا بِغَائِبِينَ (16) Ва улар ундан ғойиб бўла олмаслар |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا يَوْمُ الدِّينِ (17) Ва, жазо куни нима эканини сенга нима билдирди |
ثُمَّ مَا أَدْرَاكَ مَا يَوْمُ الدِّينِ (18) Сўнг, жазо куни нима эканини сенга нима билдирди |
يَوْمَ لَا تَمْلِكُ نَفْسٌ لِّنَفْسٍ شَيْئًا ۖ وَالْأَمْرُ يَوْمَئِذٍ لِّلَّهِ (19) Ўша кунда ҳеч бир жон бошқа бир жон учун бирор нарса қилиш имконига молик эмас. У кунда барча иш Аллоҳнинг Ўзига хос |