وَالْفَجْرِ (1) Фажр билан қасам |
وَلَيَالٍ عَشْرٍ (2) Ва ўн кеча билан қасам |
وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ (3) Жуфту тоқ билан қасам |
وَاللَّيْلِ إِذَا يَسْرِ (4) Ва юрган тун билан қасам |
هَلْ فِي ذَٰلِكَ قَسَمٌ لِّذِي حِجْرٍ (5) Мана шуларда ақл эгаси учун (қаноатлантирувчи) қасам бордир |
أَلَمْ تَرَ كَيْفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِعَادٍ (6) Сенинг Роббинг Одга қандай (муомала) қилганини билмадингми |
إِرَمَ ذَاتِ الْعِمَادِ (7) Баланд устунли «Ирам»га |
الَّتِي لَمْ يُخْلَقْ مِثْلُهَا فِي الْبِلَادِ (8) Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга |
وَثَمُودَ الَّذِينَ جَابُوا الصَّخْرَ بِالْوَادِ (9) Ва водийда харсанг тошларни кесиб (иморат ясаган) Самудни |
وَفِرْعَوْنَ ذِي الْأَوْتَادِ (10) Ва кўп аскарлари бор Фиръавнни |
الَّذِينَ طَغَوْا فِي الْبِلَادِ (11) Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар |
فَأَكْثَرُوا فِيهَا الْفَسَادَ (12) Улар у(ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирган эдилар |
فَصَبَّ عَلَيْهِمْ رَبُّكَ سَوْطَ عَذَابٍ (13) Бас, Роббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди |
إِنَّ رَبَّكَ لَبِالْمِرْصَادِ (14) Албатта, Роббинг кузатиб турувчидир |
فَأَمَّا الْإِنسَانُ إِذَا مَا ابْتَلَاهُ رَبُّهُ فَأَكْرَمَهُ وَنَعَّمَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَكْرَمَنِ (15) Бас, қачон инсонни Робби синаш учун икром қилса ва неъмат берса, «Мени Роббим икром қилди», дейдир |
وَأَمَّا إِذَا مَا ابْتَلَاهُ فَقَدَرَ عَلَيْهِ رِزْقَهُ فَيَقُولُ رَبِّي أَهَانَنِ (16) Бас, қачон Робби синаш учун ризқини тор қилиб қўйса, у: «Роббим мени хорлади», дейдир |
كَلَّا ۖ بَل لَّا تُكْرِمُونَ الْيَتِيمَ (17) Йўқ! Балки сизлар етимларни икром қилмайсизлар |
وَلَا تَحَاضُّونَ عَلَىٰ طَعَامِ الْمِسْكِينِ (18) Бир-бирингизни мискинларга таом беришга ундамайсизлар |
وَتَأْكُلُونَ التُّرَاثَ أَكْلًا لَّمًّا (19) Ва меросни шиддат-ла ейсизлар |
وَتُحِبُّونَ الْمَالَ حُبًّا جَمًّا (20) Ва молни кўп яхши кўрасизлар |
كَلَّا إِذَا دُكَّتِ الْأَرْضُ دَكًّا دَكًّا (21) Йўқ! Вақтики, ер зилзилага тушиб, парча-парча бўлиб кетса |
وَجَاءَ رَبُّكَ وَالْمَلَكُ صَفًّا صَفًّا (22) Ва Роббинг ва фаришталар саф-саф бўлиб келсалар |
وَجِيءَ يَوْمَئِذٍ بِجَهَنَّمَ ۚ يَوْمَئِذٍ يَتَذَكَّرُ الْإِنسَانُ وَأَنَّىٰ لَهُ الذِّكْرَىٰ (23) Ва ўша кунда жаҳаннамни келтирса, ўша кунда инсон эслайдир. Лекин бу эслашдан энди не фойда |
يَقُولُ يَا لَيْتَنِي قَدَّمْتُ لِحَيَاتِي (24) У: «Афсуски, охират ҳаётимга ҳам бирор нарса тақдим қилсам бўлар экан», дейдир |
فَيَوْمَئِذٍ لَّا يُعَذِّبُ عَذَابَهُ أَحَدٌ (25) Бас, ўша кунда Аллоҳнинг азобига ўхшаш азоб-ла ҳеч ким азобламайдир |
وَلَا يُوثِقُ وَثَاقَهُ أَحَدٌ (26) Ва Унинг боғлашига ўхшаш ҳеч ким боғламайдир |
يَا أَيَّتُهَا النَّفْسُ الْمُطْمَئِنَّةُ (27) Эй, хотиржам нафс |
ارْجِعِي إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةً مَّرْضِيَّةً (28) Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолда қайт |
فَادْخُلِي فِي عِبَادِي (29) Бас, бандаларим ичига киргин |
وَادْخُلِي جَنَّتِي (30) Ва жаннатимга киргин |