عَمَّ يَتَسَاءَلُونَ (1) Нима ҳақида сўрашади |
عَنِ النَّبَإِ الْعَظِيمِ (2) Улкан, муҳим хабар ҳақида |
الَّذِي هُمْ فِيهِ مُخْتَلِفُونَ (3) Шундай хабарки, улар унинг ҳақида ихтилофдадирлар |
كَلَّا سَيَعْلَمُونَ (4) Йўқ! Улар тезда билурлар |
ثُمَّ كَلَّا سَيَعْلَمُونَ (5) Яна йўқ! Улар тезда билурлар |
أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ مِهَادًا (6) Ерни бешикдек мослаб қўймадикми |
وَالْجِبَالَ أَوْتَادًا (7) Ва тоғларни қозиқ (қилиб қўймадикми) |
وَخَلَقْنَاكُمْ أَزْوَاجًا (8) Ва сизларни жуфт қилиб яратдик |
وَجَعَلْنَا نَوْمَكُمْ سُبَاتًا (9) Ва уйқуларингизни роҳат қилиб қўйдик |
وَجَعَلْنَا اللَّيْلَ لِبَاسًا (10) Ва кечасини либос қилдик |
وَجَعَلْنَا النَّهَارَ مَعَاشًا (11) Ва кундузни маош (тирикчилик) вақти қилдик |
وَبَنَيْنَا فَوْقَكُمْ سَبْعًا شِدَادًا (12) Тепангизга етти мустаҳкам(осмон)ни бино қилдик |
وَجَعَلْنَا سِرَاجًا وَهَّاجًا (13) Ва шуъла таратувчи чироқ ҳам қилдик |
وَأَنزَلْنَا مِنَ الْمُعْصِرَاتِ مَاءً ثَجَّاجًا (14) Ва сиқилган(булут)лардан оқувчи сувлар туширдик |
لِّنُخْرِجَ بِهِ حَبًّا وَنَبَاتًا (15) У(сув) билан дон ва наботот чиқаришимиз учун |
وَجَنَّاتٍ أَلْفَافًا (16) Ва дарахтлари бир-бирига киришган бўстонлар |
إِنَّ يَوْمَ الْفَصْلِ كَانَ مِيقَاتًا (17) Албатта, ажрим куни вақти белгиланган эди |
يَوْمَ يُنفَخُ فِي الصُّورِ فَتَأْتُونَ أَفْوَاجًا (18) У кунда сурга пуфланур ва сизлар тўп-тўп бўлиб келурсиз |
وَفُتِحَتِ السَّمَاءُ فَكَانَتْ أَبْوَابًا (19) Осмон ёрилиб эшиклар очилур |
وَسُيِّرَتِ الْجِبَالُ فَكَانَتْ سَرَابًا (20) Тоғлар ўрнидан кўчирилиб, саробга айланур |
إِنَّ جَهَنَّمَ كَانَتْ مِرْصَادًا (21) Албатта, жаҳаннам пойлаб турувчидир |
لِّلطَّاغِينَ مَآبًا (22) Туғёнга кетганларнинг қайтар жойидир |
لَّابِثِينَ فِيهَا أَحْقَابًا (23) Улар (унда) замонлар бўйи қоларлар |
لَّا يَذُوقُونَ فِيهَا بَرْدًا وَلَا شَرَابًا (24) Улар (унда) совуқни ҳам, шаробни ҳам татий олмаслар |
إِلَّا حَمِيمًا وَغَسَّاقًا (25) Магар қайноқ сув ва йирингни (татирлар) |
جَزَاءً وِفَاقًا (26) Мувофиқ жазо ўлароқ |
إِنَّهُمْ كَانُوا لَا يَرْجُونَ حِسَابًا (27) Чунки, улар ҳисоб-китоб бўлишига ишонмасдилар |
وَكَذَّبُوا بِآيَاتِنَا كِذَّابًا (28) Ва Бизнинг оятларимизни ёлғон дейишган эди, ёлғон |
وَكُلَّ شَيْءٍ أَحْصَيْنَاهُ كِتَابًا (29) Биз ҳар бир нарсани китобга жамлаб қўйганмиз |
فَذُوقُوا فَلَن نَّزِيدَكُمْ إِلَّا عَذَابًا (30) Бас, татиб кўринглар, сизларга азобдан бошқа ҳеч нарсани зиёда қилмасмиз |
إِنَّ لِلْمُتَّقِينَ مَفَازًا (31) Албатта, тақводорларга ютуқ бордир |
حَدَائِقَ وَأَعْنَابًا (32) Боғ-роғлар, узумзорлар бордир |
وَكَوَاعِبَ أَتْرَابًا (33) Ва янги бўйи етган бир хил ёшдаги қизлар бордир |
وَكَأْسًا دِهَاقًا (34) Ва тўлдирилган қадаҳлар бордир |
لَّا يَسْمَعُونَ فِيهَا لَغْوًا وَلَا كِذَّابًا (35) У ерда бекорчи ва ёлғон гапларни эшитмаслар |
جَزَاءً مِّن رَّبِّكَ عَطَاءً حِسَابًا (36) Роббингдан мукофот, совға ҳисобидандир |
رَّبِّ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَا بَيْنَهُمَا الرَّحْمَٰنِ ۖ لَا يَمْلِكُونَ مِنْهُ خِطَابًا (37) У, осмонлар, ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Робби, Роҳмандир. Унинг ҳузурида ҳеч ким хитоб қилишга қодир бўлмас |
يَوْمَ يَقُومُ الرُّوحُ وَالْمَلَائِكَةُ صَفًّا ۖ لَّا يَتَكَلَّمُونَ إِلَّا مَنْ أَذِنَ لَهُ الرَّحْمَٰنُ وَقَالَ صَوَابًا (38) Ўша кунда Руҳ ва фаришталар саф бўлиб турар. Роҳман изн берганлар ва тўғри сўзлаганлардан ўзгалар ҳеч гапира олмаслар |
ذَٰلِكَ الْيَوْمُ الْحَقُّ ۖ فَمَن شَاءَ اتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِ مَآبًا (39) У ҳақ кундир. Ким хоҳласа, ўз Роббига қайтар йўл оладир |
إِنَّا أَنذَرْنَاكُمْ عَذَابًا قَرِيبًا يَوْمَ يَنظُرُ الْمَرْءُ مَا قَدَّمَتْ يَدَاهُ وَيَقُولُ الْكَافِرُ يَا لَيْتَنِي كُنتُ تُرَابًا (40) Албатта, Биз сизларни яқин келажакдаги азобдан қўрқитдик. У кунда, ҳар киши қўли тақдим қилган нарсага назар соладир. Ва кофир. «Кошки тупроқ бўлиб кетсам», дейдир |