إِذَا الشَّمْسُ كُوِّرَتْ (1) Вақтики, қуёшни буклаб, ўралса |
وَإِذَا النُّجُومُ انكَدَرَتْ (2) Ва вақтики юлдузлар узилиб тушиб, сочилиб кетса |
وَإِذَا الْجِبَالُ سُيِّرَتْ (3) Ва вақтики, тоғлар жойидан кўчирилса |
وَإِذَا الْعِشَارُ عُطِّلَتْ (4) Ва вақтики, ҳомиласига ўн ой тўлган туялар қаровсиз қолса |
وَإِذَا الْوُحُوشُ حُشِرَتْ (5) Ва вақтики, ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланса |
وَإِذَا الْبِحَارُ سُجِّرَتْ (6) Ва вақтики, денгизлар аланга олиб ёнса |
وَإِذَا النُّفُوسُ زُوِّجَتْ (7) Ва вақтики, нафслар жуфтлаштирилса |
وَإِذَا الْمَوْءُودَةُ سُئِلَتْ (8) Ва вақтики, тириклай кўмилган қиздан сўралса |
بِأَيِّ ذَنبٍ قُتِلَتْ (9) У нима гуноҳ учун ўлдирилган |
وَإِذَا الصُّحُفُ نُشِرَتْ (10) Ва вақтики, саҳифалар нашр қилинса |
وَإِذَا السَّمَاءُ كُشِطَتْ (11) Ва вақтики, осмон қўпорилса |
وَإِذَا الْجَحِيمُ سُعِّرَتْ (12) Ва вақтики, жаҳаннам қиздирилса |
وَإِذَا الْجَنَّةُ أُزْلِفَتْ (13) Ва вақтики, жаннат яқинлаштирилса |
عَلِمَتْ نَفْسٌ مَّا أَحْضَرَتْ (14) Ҳар бир жон нима ҳозирлаганини биладир |
فَلَا أُقْسِمُ بِالْخُنَّسِ (15) (Кундузи) махфий бўлувчи(юлдуз)лар билан қасам |
الْجَوَارِ الْكُنَّسِ (16) (Кечалари) юрувчи, беркинувчи(юлдуз)лар билан қасам |
وَاللَّيْلِ إِذَا عَسْعَسَ (17) Қоронғулиги ила кириб келган кеча билан қасам |
وَالصُّبْحِ إِذَا تَنَفَّسَ (18) Нафас олиб кириб келган тонг билан қасам |
إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ (19) Албатта у(Қуръон) карамли элчининг сўзидир |
ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي الْعَرْشِ مَكِينٍ (20) У қувватли, арш Эгаси ҳузурида мартабаси олийдир |
مُّطَاعٍ ثَمَّ أَمِينٍ (21) Итоат қилинган, омонатлидир |
وَمَا صَاحِبُكُم بِمَجْنُونٍ (22) Сизнинг соҳибингиз мажнун эмасдир |
وَلَقَدْ رَآهُ بِالْأُفُقِ الْمُبِينِ (23) Батаҳқиқ, ул ани очиқ-ойдин уфқда кўрди |
وَمَا هُوَ عَلَى الْغَيْبِ بِضَنِينٍ (24) Ва у ғайбга бахил эмасдир |
وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَيْطَانٍ رَّجِيمٍ (25) Ва у(Қуръон) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмасдир |
فَأَيْنَ تَذْهَبُونَ (26) Бас, қаёққа кетмоқдасиз |
إِنْ هُوَ إِلَّا ذِكْرٌ لِّلْعَالَمِينَ (27) У (Қуръон) оламларга эслатмадан бошқа нарса эмасдир |
لِمَن شَاءَ مِنكُمْ أَن يَسْتَقِيمَ (28) Сизлардан истиқомат(тўғри йўл)да бўлишни хоҳловчилар учундир |
وَمَا تَشَاءُونَ إِلَّا أَن يَشَاءَ اللَّهُ رَبُّ الْعَالَمِينَ (29) Оламларнинг Робби Аллоҳ хоҳламаса, сизлар хоҳлай олмассизлар |