الْحَاقَّةُ (1) Ал-Ҳааққоҳ |
مَا الْحَاقَّةُ (2) Ал-Ҳааққоҳ нима ўзи |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا الْحَاقَّةُ (3) Ал-Ҳааққоҳ нималигини сенга нима билдирди |
كَذَّبَتْ ثَمُودُ وَعَادٌ بِالْقَارِعَةِ (4) Самуд ва Од қориъани ёлғонга чиқаришди |
فَأَمَّا ثَمُودُ فَأُهْلِكُوا بِالطَّاغِيَةِ (5) Бас, аммо Самуд ҳаддан ошувчи билан ҳалок қилинди |
وَأَمَّا عَادٌ فَأُهْلِكُوا بِرِيحٍ صَرْصَرٍ عَاتِيَةٍ (6) Ва аммо Од қаттиқ (совуқ) шамол билан ҳалок қилиндилар |
سَخَّرَهَا عَلَيْهِمْ سَبْعَ لَيَالٍ وَثَمَانِيَةَ أَيَّامٍ حُسُومًا فَتَرَى الْقَوْمَ فِيهَا صَرْعَىٰ كَأَنَّهُمْ أَعْجَازُ نَخْلٍ خَاوِيَةٍ (7) У зот уларнинг устидан бу шамолни етти кечаю саккиз кундуз «беминнат хизмат» қилдириб қўйди. Бас, қавмнинг у ерда ҳалок бўлиб, ағдарилиб ётганини кўрасан. Улар худди хурмонинг чириган томирларига ўхшарлар |
فَهَلْ تَرَىٰ لَهُم مِّن بَاقِيَةٍ (8) Бас, сен улардан бирортасининг боқий қолганини кўрасанми |
وَجَاءَ فِرْعَوْنُ وَمَن قَبْلَهُ وَالْمُؤْتَفِكَاتُ بِالْخَاطِئَةِ (9) Фиръавн, ундан аввалгилар ва тўнтарилганликлар хато қилдилар |
فَعَصَوْا رَسُولَ رَبِّهِمْ فَأَخَذَهُمْ أَخْذَةً رَّابِيَةً (10) Бас, улар Роббиларининг Расулига осий бўлдилар. Дарҳақиқат, У зот уларни қаттиқ тутишлик билан тутди |
إِنَّا لَمَّا طَغَى الْمَاءُ حَمَلْنَاكُمْ فِي الْجَارِيَةِ (11) Албатта, Биз сув туғёнга келган пайтда сизларни кемада кўтарганмиз |
لِنَجْعَلَهَا لَكُمْ تَذْكِرَةً وَتَعِيَهَا أُذُنٌ وَاعِيَةٌ (12) Уни сизларга эслатма қилиш учун ва англовчи қулоқлар англаб олиши учун |
فَإِذَا نُفِخَ فِي الصُّورِ نَفْخَةٌ وَاحِدَةٌ (13) Агар дудга биргина пуфлаш-ла пуфланса |
وَحُمِلَتِ الْأَرْضُ وَالْجِبَالُ فَدُكَّتَا دَكَّةً وَاحِدَةً (14) Ва еру тоғлар кўтарилиб, бир мартагина силкитилса |
فَيَوْمَئِذٍ وَقَعَتِ الْوَاقِعَةُ (15) Бас, ўша кунда, Воқиъа воқеъ бўлибдир |
وَانشَقَّتِ السَّمَاءُ فَهِيَ يَوْمَئِذٍ وَاهِيَةٌ (16) Ва осмон парчаланса, бас, ўша кунда, у (осмон) беҳолдир |
وَالْمَلَكُ عَلَىٰ أَرْجَائِهَا ۚ وَيَحْمِلُ عَرْشَ رَبِّكَ فَوْقَهُمْ يَوْمَئِذٍ ثَمَانِيَةٌ (17) Ва фаришталар унинг атрофида ва ўша кунда Роббингнинг аршини саккизтаси кўтариб турадир |
يَوْمَئِذٍ تُعْرَضُونَ لَا تَخْفَىٰ مِنكُمْ خَافِيَةٌ (18) Бас, ўша кунда кўрикдан ўтасизлар, бирорта нарсангиз махфий қолмайдир |
فَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِيَمِينِهِ فَيَقُولُ هَاؤُمُ اقْرَءُوا كِتَابِيَهْ (19) Бас, кимнинг китоби ўнг тарафдан берилса, у: «Мана, менинг китобимни ўқиб кўринглар |
إِنِّي ظَنَنتُ أَنِّي مُلَاقٍ حِسَابِيَهْ (20) Албатта, мен ҳисоб-китобимга йўлиқишимга ишонардим», дейдир |
فَهُوَ فِي عِيشَةٍ رَّاضِيَةٍ (21) Бас, у розилик ҳаётидадир |
فِي جَنَّةٍ عَالِيَةٍ (22) Олий жаннатдадир |
قُطُوفُهَا دَانِيَةٌ (23) Унинг мевалари яқиндир |
كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا أَسْلَفْتُمْ فِي الْأَيَّامِ الْخَالِيَةِ (24) Ўтган кунларда қилган нарсаларингиз туфайли енглар ва ичинглар, ош бўлсин |
وَأَمَّا مَنْ أُوتِيَ كِتَابَهُ بِشِمَالِهِ فَيَقُولُ يَا لَيْتَنِي لَمْ أُوتَ كِتَابِيَهْ (25) Ва аммо кимнинг китоби чап тарафдан берилса, у: «Вой шўрим, кошки менга китобим берилмаса эди |
وَلَمْ أَدْرِ مَا حِسَابِيَهْ (26) Ва ҳисоб-китоб қандоқлигини билмасам эдим |
يَا لَيْتَهَا كَانَتِ الْقَاضِيَةَ (27) Қани энди, (бу дунёдаги ўлим) охиргиси бўлса эди |
مَا أَغْنَىٰ عَنِّي مَالِيَهْ ۜ (28) Молу мулким мени сақлаб қола олмади |
هَلَكَ عَنِّي سُلْطَانِيَهْ (29) Менинг султоним ҳам ҳалок бўлди», дейдир |
خُذُوهُ فَغُلُّوهُ (30) Тутинглар уни ва кишанланглар уни |
ثُمَّ الْجَحِيمَ صَلُّوهُ (31) Сўнгра жаҳаннамга солинглар уни |
ثُمَّ فِي سِلْسِلَةٍ ذَرْعُهَا سَبْعُونَ ذِرَاعًا فَاسْلُكُوهُ (32) Сўнгра етмиш қулочли занжирга киритинг уни |
إِنَّهُ كَانَ لَا يُؤْمِنُ بِاللَّهِ الْعَظِيمِ (33) Чунки, у улуғ Аллоҳга иймон келтирмаган эди |
وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ الْمِسْكِينِ (34) Ва мискинларга таом беришга қизиқтирмаган эди |
فَلَيْسَ لَهُ الْيَوْمَ هَاهُنَا حَمِيمٌ (35) Бас, бугунги кунда унга бу ерда бирон чин дўст йўқ |
وَلَا طَعَامٌ إِلَّا مِنْ غِسْلِينٍ (36) Ва ғислийндан ўзга таом ҳам йўқ |
لَّا يَأْكُلُهُ إِلَّا الْخَاطِئُونَ (37) Уни хатокорлардан бошқа ҳеч ким емас |
فَلَا أُقْسِمُ بِمَا تُبْصِرُونَ (38) Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман |
وَمَا لَا تُبْصِرُونَ (39) Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам |
إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ (40) Албатта у (Қуръон) карамли Расулнинг сўзидир |
وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَاعِرٍ ۚ قَلِيلًا مَّا تُؤْمِنُونَ (41) Ва у шоирнинг сўзи эмас. Сизлар жуда оз ишонасизлар |
وَلَا بِقَوْلِ كَاهِنٍ ۚ قَلِيلًا مَّا تَذَكَّرُونَ (42) Ва у фолбиннинг сўзи ҳам эмас. Сизлар жуда оз эслайсизлар |
تَنزِيلٌ مِّن رَّبِّ الْعَالَمِينَ (43) У оламлар Роббисидан туширилгандир |
وَلَوْ تَقَوَّلَ عَلَيْنَا بَعْضَ الْأَقَاوِيلِ (44) Ва агар у Бизнинг (номимиздан) баъзан ёлғон сўзларни тўқиса |
لَأَخَذْنَا مِنْهُ بِالْيَمِينِ (45) Албатта, Биз уни қудрат билан тутамиз |
ثُمَّ لَقَطَعْنَا مِنْهُ الْوَتِينَ (46) Сўнгра, албатта, унинг шоҳ томирини кесамиз |
فَمَا مِنكُم مِّنْ أَحَدٍ عَنْهُ حَاجِزِينَ (47) Бас, сизлардан ҳеч ким уни тўсиб қола олмас |
وَإِنَّهُ لَتَذْكِرَةٌ لِّلْمُتَّقِينَ (48) Ва албатта, у (Қуръон) тақводорлар учун эслатмадир |
وَإِنَّا لَنَعْلَمُ أَنَّ مِنكُم مُّكَذِّبِينَ (49) Ва албатта, Биз сизларнинг ичингизда ёлғонга чиқарувчилар борлигини билиб турамиз |
وَإِنَّهُ لَحَسْرَةٌ عَلَى الْكَافِرِينَ (50) Ва албатта, у (Қуръон) кофирлар учун ҳасратдир |
وَإِنَّهُ لَحَقُّ الْيَقِينِ (51) Ва албатта, у (Қуръон) шубҳасиз ҳақиқатдир |
فَسَبِّحْ بِاسْمِ رَبِّكَ الْعَظِيمِ (52) Бас, улуғ Роббингнинг исмини поклаб ёд эт |