وَالْمُرْسَلَاتِ عُرْفًا (1) Кет-кет юборилганлар билан қасам |
فَالْعَاصِفَاتِ عَصْفًا (2) Қаттиқ эсган шамоллар билан қасам |
وَالنَّاشِرَاتِ نَشْرًا (3) Ва (шариатни) нашр қилувчилар билан қасам |
فَالْفَارِقَاتِ فَرْقًا (4) Фарқловчилар билан қасам |
فَالْمُلْقِيَاتِ ذِكْرًا (5) Ваҳийни ташувчилар билан қасам |
عُذْرًا أَوْ نُذْرًا (6) Узрларни ёки огоҳлантиришларни ҳам |
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَاقِعٌ (7) Албатта, сизга ваъда қилинаётган нарса воқеъ бўлгувчидир |
فَإِذَا النُّجُومُ طُمِسَتْ (8) Бас, вақтики юлдузлар ўчирилса |
وَإِذَا السَّمَاءُ فُرِجَتْ (9) Ва вақтики, осмон ёрилса |
وَإِذَا الْجِبَالُ نُسِفَتْ (10) Ва вақтики, тоғлар кўчирилса |
وَإِذَا الرُّسُلُ أُقِّتَتْ (11) Ва вақтики, Пайғамбарларга вақт белгиланса |
لِأَيِّ يَوْمٍ أُجِّلَتْ (12) Қандоқ кунга сурилган-а |
لِيَوْمِ الْفَصْلِ (13) Ажратиш кунига |
وَمَا أَدْرَاكَ مَا يَوْمُ الْفَصْلِ (14) Ажратиш кунини сенга нима билдирди |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (15) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
أَلَمْ نُهْلِكِ الْأَوَّلِينَ (16) Аввалгиларни ҳалок қилмадикми |
ثُمَّ نُتْبِعُهُمُ الْآخِرِينَ (17) Сўнгра кейингиларини уларга эргаштирмадикми |
كَذَٰلِكَ نَفْعَلُ بِالْمُجْرِمِينَ (18) Гуноҳкорларни шундоқ қиламиз |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (19) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
أَلَمْ نَخْلُقكُّم مِّن مَّاءٍ مَّهِينٍ (20) Сизларни ҳақир сувдан яратмадикми |
فَجَعَلْنَاهُ فِي قَرَارٍ مَّكِينٍ (21) Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми |
إِلَىٰ قَدَرٍ مَّعْلُومٍ (22) Маълум вақтгача |
فَقَدَرْنَا فَنِعْمَ الْقَادِرُونَ (23) Бас, Биз қодир бўлдик ва қандоқ ҳам яхши қодир бўлувчимиз |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (24) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
أَلَمْ نَجْعَلِ الْأَرْضَ كِفَاتًا (25) Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми |
أَحْيَاءً وَأَمْوَاتًا (26) Тирикларни ва ўликларни |
وَجَعَلْنَا فِيهَا رَوَاسِيَ شَامِخَاتٍ وَأَسْقَيْنَاكُم مَّاءً فُرَاتًا (27) Ва Биз унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни зилол сув билан суғордик |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (28) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
انطَلِقُوا إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِ تُكَذِّبُونَ (29) Юрингиз! Ўзингиз ёлғонга чиқарган нарсага қараб |
انطَلِقُوا إِلَىٰ ظِلٍّ ذِي ثَلَاثِ شُعَبٍ (30) Юрингиз! Уч шўъбаси бор «соя»га қараб |
لَّا ظَلِيلٍ وَلَا يُغْنِي مِنَ اللَّهَبِ (31) У, салқин қилувчимас ва оловни ҳам қайтармас |
إِنَّهَا تَرْمِي بِشَرَرٍ كَالْقَصْرِ (32) Албатта, у (жаҳаннам) қасрдек учқунларни отадир |
كَأَنَّهُ جِمَالَتٌ صُفْرٌ (33) У (учқун) худди қорамтир-сарғиш туяларга ўхшайдир |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (34) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
هَٰذَا يَوْمُ لَا يَنطِقُونَ (35) Бу, улар гапира олмайдиган кундир |
وَلَا يُؤْذَنُ لَهُمْ فَيَعْتَذِرُونَ (36) Ва уларга узр айтишга изн берилмайдир |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (37) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
هَٰذَا يَوْمُ الْفَصْلِ ۖ جَمَعْنَاكُمْ وَالْأَوَّلِينَ (38) Бу ажратиш куни сизларни ва аввалгиларни жамладик |
فَإِن كَانَ لَكُمْ كَيْدٌ فَكِيدُونِ (39) Бас, сизларнинг ҳийлангиз бўлса, Менга ишлатиб кўринг-чи |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (40) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي ظِلَالٍ وَعُيُونٍ (41) Албатта, тақводорлар соялар ва булоқлардадир |
وَفَوَاكِهَ مِمَّا يَشْتَهُونَ (42) Ва ўзлари хоҳлаган мевалардадир |
كُلُوا وَاشْرَبُوا هَنِيئًا بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ (43) Енглар ва ичинглар, ош бўлсин. Қилган амалларингиз сабабидандир |
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجْزِي الْمُحْسِنِينَ (44) Албатта, Биз муҳсинларни шундай мукофотлармиз |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (45) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
كُلُوا وَتَمَتَّعُوا قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجْرِمُونَ (46) Енглар ва мазза қилинглар, озгинагина. Албатта, сизлар гуноҳкорсизлар |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (47) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ارْكَعُوا لَا يَرْكَعُونَ (48) Ва агар уларга рукуъ қилинглар дейилса, рукуъ қилмаслар |
وَيْلٌ يَوْمَئِذٍ لِّلْمُكَذِّبِينَ (49) Ўшал кунда ёлғонга чиқарувчиларга вайл бўлсин |
فَبِأَيِّ حَدِيثٍ بَعْدَهُ يُؤْمِنُونَ (50) Бас, ундан кейин қайси сўзга ишонадилар |