القرآن باللغة الأوزبكية - سورة القيامة مترجمة إلى اللغة الأوزبكية، Surah Qiyamah in Uzbek. نوفر ترجمة دقيقة سورة القيامة باللغة الأوزبكية - Uzbek, الآيات 40 - رقم السورة 75 - الصفحة 577.
لَا أُقْسِمُ بِيَوْمِ الْقِيَامَةِ (1) Қиёмат куни билан қасам |
وَلَا أُقْسِمُ بِالنَّفْسِ اللَّوَّامَةِ (2) Ва маломатчи нафс билан қасам |
أَيَحْسَبُ الْإِنسَانُ أَلَّن نَّجْمَعَ عِظَامَهُ (3) (Кофир) Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми |
بَلَىٰ قَادِرِينَ عَلَىٰ أَن نُّسَوِّيَ بَنَانَهُ (4) Албатта, Биз унинг бармоқ учларини ҳам асл ҳолига келтиришга қодирмиз |
بَلْ يُرِيدُ الْإِنسَانُ لِيَفْجُرَ أَمَامَهُ (5) Балки, инсон келажакда фисқу фужур қилишни хоҳлайдир |
يَسْأَلُ أَيَّانَ يَوْمُ الْقِيَامَةِ (6) Қиёмат куни қачон? — деб сўрайдир |
فَإِذَا بَرِقَ الْبَصَرُ (7) Қачонки кўз лол қолиб қўрқинчга тўлса |
وَخَسَفَ الْقَمَرُ (8) Ва ой тутилса |
وَجُمِعَ الشَّمْسُ وَالْقَمَرُ (9) Ва қуёш билан ой жамланса |
يَقُولُ الْإِنسَانُ يَوْمَئِذٍ أَيْنَ الْمَفَرُّ (10) Ўшал кунда инсон: «Қочар жой қаерда?» деб қоладир |
كَلَّا لَا وَزَرَ (11) Йўқ! Қочар жой йўқдир |
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ الْمُسْتَقَرُّ (12) У кунда жойлашув фақат Роббинг ҳузурида бўладир |
يُنَبَّأُ الْإِنسَانُ يَوْمَئِذٍ بِمَا قَدَّمَ وَأَخَّرَ (13) У кунда инсонга аввалу охир қилган ишларининг хабари бериладир |
بَلِ الْإِنسَانُ عَلَىٰ نَفْسِهِ بَصِيرَةٌ (14) Ҳа, инсон ўз нафсига қарши ўзи шоҳиддир |
وَلَوْ أَلْقَىٰ مَعَاذِيرَهُ (15) Ва агар узрларини тўкиб солса ҳам |
لَا تُحَرِّكْ بِهِ لِسَانَكَ لِتَعْجَلَ بِهِ (16) Сен шошилиб у билан тилингни қимирлатма |
إِنَّ عَلَيْنَا جَمْعَهُ وَقُرْآنَهُ (17) Албатта, у(Қуръон)ни жамлаш ва ўқиб бериш Бизнинг зиммамизда |
فَإِذَا قَرَأْنَاهُ فَاتَّبِعْ قُرْآنَهُ (18) Бас, Биз уни ўқисак, қироатига зеҳн солиб тур |
ثُمَّ إِنَّ عَلَيْنَا بَيَانَهُ (19) Сўнгра у(Қуръон)ни баён қилиб бериш ҳам Бизнинг зиммамизда |
كَلَّا بَلْ تُحِبُّونَ الْعَاجِلَةَ (20) Йўқ! Балки сизлар шошар дунёни яхши кўрасизлар |
وَتَذَرُونَ الْآخِرَةَ (21) Ва охиратни тарк этасизлар |
وُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ نَّاضِرَةٌ (22) У кунда чиройли юзлар бор |
إِلَىٰ رَبِّهَا نَاظِرَةٌ (23) Ўз Роббисига назар солувчилар |
وَوُجُوهٌ يَوْمَئِذٍ بَاسِرَةٌ (24) Ва у кунда тиришиб-буришган юзлар ҳам бор |
تَظُنُّ أَن يُفْعَلَ بِهَا فَاقِرَةٌ (25) Ўзларига умуртқасини синдирадиган иш бўлишига ишонарлар |
كَلَّا إِذَا بَلَغَتِ التَّرَاقِيَ (26) Йўқ! Вақтики, (жон) ҳалқумга келса |
وَقِيلَ مَنْ ۜ رَاقٍ (27) Ва «Ким буни қутқарар?» дейилса |
وَظَنَّ أَنَّهُ الْفِرَاقُ (28) Ва, албатта, бу фироқ эканлигига ишонса |
وَالْتَفَّتِ السَّاقُ بِالسَّاقِ (29) Ва болдирлар бир-бирига алмашса |
إِلَىٰ رَبِّكَ يَوْمَئِذٍ الْمَسَاقُ (30) У кунда ҳайдаб бориш жойи Роббинг ҳузуридадир |
فَلَا صَدَّقَ وَلَا صَلَّىٰ (31) Бас, у тасдиқламади ва намоз ўқимади |
وَلَٰكِن كَذَّبَ وَتَوَلَّىٰ (32) Ва лекин ёлғонга чиқарди ва юз ўгирди |
ثُمَّ ذَهَبَ إِلَىٰ أَهْلِهِ يَتَمَطَّىٰ (33) Сўнг ўз аҳлига керилиб борди |
أَوْلَىٰ لَكَ فَأَوْلَىٰ (34) Ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин |
ثُمَّ أَوْلَىٰ لَكَ فَأَوْلَىٰ (35) Яна ҳолингга вой бўлсин сенинг, вой бўлсин |
أَيَحْسَبُ الْإِنسَانُ أَن يُتْرَكَ سُدًى (36) Инсон беҳуда тарк қилинишликнинг ҳисобини қилурми |
أَلَمْ يَكُ نُطْفَةً مِّن مَّنِيٍّ يُمْنَىٰ (37) У манийдан оққан нутфа бўлмаганмиди |
ثُمَّ كَانَ عَلَقَةً فَخَلَقَ فَسَوَّىٰ (38) Сўнг алақа бўлди. Бас, беками-кўст этиб яратди |
فَجَعَلَ مِنْهُ الزَّوْجَيْنِ الذَّكَرَ وَالْأُنثَىٰ (39) Бас, ундан жуфтни — эркак ва аёлни яратди |
أَلَيْسَ ذَٰلِكَ بِقَادِرٍ عَلَىٰ أَن يُحْيِيَ الْمَوْتَىٰ (40) Шундай Зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми |