سَأَلَ سَائِلٌ بِعَذَابٍ وَاقِعٍ (1) Сўровчи воқеъ бўлувчи азоб ҳақида сўради |
لِّلْكَافِرِينَ لَيْسَ لَهُ دَافِعٌ (2) Кофирларга. Уни дафъ қилувчи йўқдир |
مِّنَ اللَّهِ ذِي الْمَعَارِجِ (3) У Аллоҳдан — маъорижлар эгасидандир |
تَعْرُجُ الْمَلَائِكَةُ وَالرُّوحُ إِلَيْهِ فِي يَوْمٍ كَانَ مِقْدَارُهُ خَمْسِينَ أَلْفَ سَنَةٍ (4) Фаришталар ва Руҳ Унинг ҳузурига миқдори эллик минг йил бўлган кунда кўтарилур |
فَاصْبِرْ صَبْرًا جَمِيلًا (5) Бас, чиройли сабр қил |
إِنَّهُمْ يَرَوْنَهُ بَعِيدًا (6) Албатта, улар у(қиёмат)ни узоқ деб биладир |
وَنَرَاهُ قَرِيبًا (7) Ва Биз уни жуда яқин деб билурмиз |
يَوْمَ تَكُونُ السَّمَاءُ كَالْمُهْلِ (8) У кунда осмон худди қора мой қолдиқларига ўхшаб қоладир |
وَتَكُونُ الْجِبَالُ كَالْعِهْنِ (9) Ва тоғлар худди титилган жунга ўхшаб қоладир |
وَلَا يَسْأَلُ حَمِيمٌ حَمِيمًا (10) Ва яқин дўст ўз дўстидан сўрамайдир |
يُبَصَّرُونَهُمْ ۚ يَوَدُّ الْمُجْرِمُ لَوْ يَفْتَدِي مِنْ عَذَابِ يَوْمِئِذٍ بِبَنِيهِ (11) Уларни кўриб турадирлар. Гуноҳкор ўша кун азобидан қутулиш учун ўз болаларини ҳам |
وَصَاحِبَتِهِ وَأَخِيهِ (12) Ва хотинини ва ака-укасини ҳам |
وَفَصِيلَتِهِ الَّتِي تُؤْوِيهِ (13) Ва уни ўзига олган қабиласини ҳам |
وَمَن فِي الْأَرْضِ جَمِيعًا ثُمَّ يُنجِيهِ (14) Ва ер юзидаги жамийки кимсаларни ҳам фидо қилишни хоҳлайдир. Сўнгра ўзи нажот топса |
كَلَّا ۖ إِنَّهَا لَظَىٰ (15) Йўқ! Албатта, у(жаҳаннам) кучли алангадур |
نَزَّاعَةً لِّلشَّوَىٰ (16) Бошнинг терисини сидириб олувчидур |
تَدْعُو مَنْ أَدْبَرَ وَتَوَلَّىٰ (17) У чақирадир. Орқага кетган ва юз ўгирганни |
وَجَمَعَ فَأَوْعَىٰ (18) Ва (молни) йиғиб, беркитганни |
۞ إِنَّ الْإِنسَانَ خُلِقَ هَلُوعًا (19) Албатта, инсон «ҳалуъ» қилиб яратилгандир |
إِذَا مَسَّهُ الشَّرُّ جَزُوعًا (20) Агар унга ёмонлик етса, чидамсиздир |
وَإِذَا مَسَّهُ الْخَيْرُ مَنُوعًا (21) Ва агар яхшилик етса, кўп ман қилувчидир |
إِلَّا الْمُصَلِّينَ (22) Илло, намоз ўқувчиларгина мустаснодир |
الَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ دَائِمُونَ (23) Улар намозларида доим бўладиганлардир |
وَالَّذِينَ فِي أَمْوَالِهِمْ حَقٌّ مَّعْلُومٌ (24) Уларнинг молу мулкларида маълум ҳаққ бордур |
لِّلسَّائِلِ وَالْمَحْرُومِ (25) Сўровчи ва бечоралар учундир |
وَالَّذِينَ يُصَدِّقُونَ بِيَوْمِ الدِّينِ (26) Ва улар қиёмат кунини тасдиқлайдиганлардир |
وَالَّذِينَ هُم مِّنْ عَذَابِ رَبِّهِم مُّشْفِقُونَ (27) Ва улар ўз Роббилари азобидан қўрқадиганлардир |
إِنَّ عَذَابَ رَبِّهِمْ غَيْرُ مَأْمُونٍ (28) Албатта, Роббиларининг азобидан омонлик йўқдир |
وَالَّذِينَ هُمْ لِفُرُوجِهِمْ حَافِظُونَ (29) Ва улар ўз фаржларини сақлайдиганлардир |
إِلَّا عَلَىٰ أَزْوَاجِهِمْ أَوْ مَا مَلَكَتْ أَيْمَانُهُمْ فَإِنَّهُمْ غَيْرُ مَلُومِينَ (30) Илло, ўз хотинлари ёки мулки бўлганлардан (сақламасалар), албатта улар маломат қилинмасдир |
فَمَنِ ابْتَغَىٰ وَرَاءَ ذَٰلِكَ فَأُولَٰئِكَ هُمُ الْعَادُونَ (31) Кимки ўшандан ўзгани истаса, бас, улар чегарадан чиққанлардир |
وَالَّذِينَ هُمْ لِأَمَانَاتِهِمْ وَعَهْدِهِمْ رَاعُونَ (32) Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қиладиганлардир |
وَالَّذِينَ هُم بِشَهَادَاتِهِمْ قَائِمُونَ (33) Ва улар гувоҳликларини тўғри берадиганлардир |
وَالَّذِينَ هُمْ عَلَىٰ صَلَاتِهِمْ يُحَافِظُونَ (34) Улар намозларини муҳофаза қиладиганлардир |
أُولَٰئِكَ فِي جَنَّاتٍ مُّكْرَمُونَ (35) Ўшалар жаннатларда ҳурматланадиганлардир |
فَمَالِ الَّذِينَ كَفَرُوا قِبَلَكَ مُهْطِعِينَ (36) Куфр келтирганларга не бўлдики, сен томон бўйин чўзиб шошилмоқдалар |
عَنِ الْيَمِينِ وَعَنِ الشِّمَالِ عِزِينَ (37) Ўнг тарафдан ва чап тарафдан тўп-тўп бўлмоқдалар |
أَيَطْمَعُ كُلُّ امْرِئٍ مِّنْهُمْ أَن يُدْخَلَ جَنَّةَ نَعِيمٍ (38) Улардан ҳар бир киши наъийм жаннатга киритилишни тамаъ қилурми |
كَلَّا ۖ إِنَّا خَلَقْنَاهُم مِّمَّا يَعْلَمُونَ (39) Йўқ! Албатта, Биз уларни ўзлари билган нарсадан яратганмиз |
فَلَا أُقْسِمُ بِرَبِّ الْمَشَارِقِ وَالْمَغَارِبِ إِنَّا لَقَادِرُونَ (40) Машриқлар ва мағриблар Роббиси билан қасам ичаманки, албатта, Биз қодирмиз |
عَلَىٰ أَن نُّبَدِّلَ خَيْرًا مِّنْهُمْ وَمَا نَحْنُ بِمَسْبُوقِينَ (41) Ўринларига улардан яхшироқларини алмаштиришга ва Биз бу ишни қилишдан ожизмасмиз |
فَذَرْهُمْ يَخُوضُوا وَيَلْعَبُوا حَتَّىٰ يُلَاقُوا يَوْمَهُمُ الَّذِي يُوعَدُونَ (42) Уларни тек қўй. То ваъда қилинган кунга йўлиққунларича (хоҳлаганларига) шўнғийверсинлар ва ўйнайверсинлар |
يَوْمَ يَخْرُجُونَ مِنَ الْأَجْدَاثِ سِرَاعًا كَأَنَّهُمْ إِلَىٰ نُصُبٍ يُوفِضُونَ (43) У кунда худди санамлар(ибодати)га шошганларидек, қабрларидан шошиб чиқурлар |
خَاشِعَةً أَبْصَارُهُمْ تَرْهَقُهُمْ ذِلَّةٌ ۚ ذَٰلِكَ الْيَوْمُ الَّذِي كَانُوا يُوعَدُونَ (44) Кўзлари қўрқинчга тўлган, ўзларини хорлик қоплаган ҳолда турурлар. Бу ўша, уларга ваъда қилинган кундур |